+27C

+27C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Фарғонага чинорлар керак эмасми?

Фарғона азалдан чинорлари билан ҳам машҳур. Кўчалар, хиёбонлар, йўл бўйларидаги азим дарахтлар шаҳарга алоҳида файз бағишлаб келган.
Жамият
31 13:49 | 06.09.2026 13:49

Аммо йиллар давомида турли сабаблар билан кўплаб чинорлар кесиб ташланди. Энди эса сақланиб қолганлари ҳам аста-секин қуриб, касалланиб бормоқда. Йўллар ёқасида барглари сарғайган, шохлари қуриган, заифлашиб кетган кўплаб чинорларни кўриш мумкин. Ҳатто ҳали ўсишда давом этаётганларида ҳам касаллик аломатлари яққол кўринмоқда.


Бу ҳолатни кўриб, бе-ихтиёр савол туғилади: узоқ йил яшаши исботланган бу дарахтлар нима сабабдан бирин-кетин нобуд бўлмоқда? Улар табиий равишда қарияптими ёки ўз вақтида аниқланиши зарур бўлган қандайдир омиллар борми?


Дарахт қуриса, ўрнига янги кўчат экиш мумкин. Аммо бугун экилган ниҳол кўчаларга соя соладиган, шаҳарга кўрк бағишлайдиган азим дарахтга айланиши учун ўнлаб йиллар керак. Шунинг учун борини асраш, касалланганини даволаш ва ҳар бир кўп йиллик чинорни сақлаб қолиш янги кўчат экишдан ҳам муҳимроқ.


Дунё тажрибасидан кўрамизки, дарахтларнинг соғлом ўсишига жуда катта эътибор қ а р а т и л а д и. Махсус инъекциялар орқали дарахт тўқималарига зарур препаратларни етказиш, илдиз тизимини тиклаш, озиқлантириш ва зараркунандаларга қарши курашиш каби усуллардан фойдаланилади. Оддий қилиб айтганда, дарахтларда касаллик белгилари аниқланса, сабаби ўрганилиб, мутахассислар томонидан тегишли чоралар кўрилади.


Масалан, Хитойга саёҳат қилган бир дўстимиз видео орқали ўзи яшаган меҳмонхона ҳудудидаги дарахтни мутахассислар худди бемор инсон каби игна билан даволаётганини кўрсатганда, ҳайратга тушгандик.


Бизда-чи?.. Кўча бўйларидаги азим чинорларнинг кўпи қуриб бормоқда. Кўкариб турганларини ҳам соғлом, деб бўлмайди. Аммо негадир парваришга муҳтож чинорларнинг ҳолатини кимдир махсус ўрганаётганини, касаллик сабабини аниқлаётганини ёки уларни сақлаб қолиш учун даволаш ишлари олиб борилаётганини кузатмаганмиз.


Шу ўринда саволлар туғилади: Фарғонада чинорларнинг бугунги ҳолати кимнидир жиддий ўйлантиряптими? Тегишли идоралар дарахтларнинг қуриб ва касалланиб бораётгани сабабларини ўрганяптими? Мутахассислар томонидан касалланган дарахтларни даволаш бўйича чоралар кўрилмоқдами?


Бу саволларга масъул ташкилотларнинг жавоби ҳамма учун қизиқ. Агар бугун қолган чинорларни ҳам асраш, касалланганларини даволаш, қуриш сабабларини аниқлаш ҳақида жиддий ўйламасак, бир неча йилдан кейин Фарғонанинг чинорлари ҳақида фақат ўтмишдаги хотира сифатида гапиришимиз мумкин.


Жамшид ЭРГАШЕВ


“Ishonch” газетасининг 2026 йил 5 сентябрь, 109-сонидан олинди



Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 7597 16:57 | 05.08.2023