Хоразмда сўнгги икки йилда 300 дан ортиқ шахс коррупциявий жиноятга қўл урган
Вилоятда 2025 йилда 2024 йилга нисбатан коррупциявий жиноятлар сони 34 фоизга камайган.
Бироқ, ўтказилган ўрганишлар давомида коррупциявий хавф-хатарлар юқори бўлган айрим соҳаларда коррупция омилларини бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар ижроси етарлича таъминланмаётгани аниқланди.
Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева бошчилигида Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгашининг Хоразм вилоятида ўтказилган сайёр мажлисида айтилди.
Сўнгги икки йилда вилоятда 300 дан ортиқ шахс коррупциявий жиноятларга қўл ургани аниқланган. Айниқса, энергетика, қурилиш, таълим, соғлиқни сақлаш ҳамда имтиёзли кредитлар ажратиш соҳаларида коррупция хавфи юқорилиги танқид қилинди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхановга кўра, 2025 йилда вилоятда манфаатлар тўқнашуви ва давлат хизматида тадбиркорлик билан шуғулланишга йўл қўйганлиги учун 12 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.
Шунга қарамай, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликларида ўтказилган ўрганишлар натижасида 60 га яқин бошқарув ходимларининг тадбиркорлик субъектларида таъсисчи ёки раҳбар сифатидаги фаолияти сақланиб қолаётгани маълум бўлди.
Мажлисда коррупцияга қарши курашишга оид вазифаларни амалга оширишда тизимли камчиликларга йўл қўйган 10 нафардан ортиқ масъул раҳбарга нисбатан қатъий чоралар кўриш бўйича Миллий кенгашга таклиф киритилгани маълум қилинди.




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0