Ички ишлар Женисбек Пиязовнинг радар бўйича эътирозига муносабат билдирди
Халқ артисти Женисбек Пиязов қисқа муддат ва масосфа ичида автомобилига нисбатан 4 маротаба жарима белгиланганлигини айтиб, видеомурожаат билан чиққанди. Тошкент вилояти ИИББ бунга жавобан расмий маълумот берди.

“Тошкент вилояти ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида стационар (қўзғалмас устунларга ўрнатилган) ва мобил комплексли (мультирадар)лар ҳамда патрул автомобилларига ўрнатилган махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари фаолият юритмоқда.
Женисбек Пиязов томонидан йўлланган видео мурожаатда ўзига тегишли бўлган транспорт воситасида битта мобил комплексли мультирадар орқали унга 4 маротаба жарима белгиланганлигини айтиб ўтилган.
Аслида фуқоро Женисбек Пиязовга тегишли бўлган транспорт воситаси Бўстонлиқ туманига олиб борувчи D 012 “Бектемир ш. - Чорбоғ қўрғони” автомобиль йўлининг 45 ва 50 километрларидаги қўзғалмас устунга ўрнатилган стационар радарлар орқали ва ушбу йўлнинг 24 ва 31 километрларида хизмат олиб бораётган 2 та мобил комплексли (турли хил автомобилларга ўрнатилган) радарлар орқали йўл ҳаракати қоидаларини яъни белгиланган тезлик меъёрларига амал қилмасдан тезликни ошириб ҳаракатланганлиги қайд этилган. Шу сабабли қонунчилигимизда белгиланган тартибда ҳар бир содир этилган ҳуқуқбузарлик учун алоҳида жарима қарорлари чиқарилган.
Ҳурматли фуқоролар шу сабабли автомобиль йўлларида тезлик меъёрларига амал қилишингиз талаб этилади. Зеро тезлик меъёрларига амал қилмаслик инсонлар соғлиғи ва ҳаётига зиён етишига сабаб бўлиши мумкин” – дейилади расмий муносабатда.







