+30C

+30C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш
Жамият
84 12:20 | 31.07.2026 12:20

Мамлакатимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш, хусусан, фарзанд тарбияси билан банд бўлган оналарга кўмак бериш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланган. Бироқ баъзи жойлардаги бюрократик тўсиқлар ёки тизимдаги тушунмовчиликлар сабаб манзилли ёрдам айнан муҳтожларга етиб боришида узилишлар кузатилмоқда. Ҳазорасплик Дилором Отажонова ана шундай тушунмовчиликлар туфайли икки йил сарсон бўлди.


Дилоромнинг тўрт нафар вояга етмаган фарзанди бор. Рўзғор ташвишлари, болалар парвариши билан банд аёл ҳеч қаерда ишламайди. Оиланинг ягона боқувчиси бўлган турмуш ўртоғи Шейхназар Салоевнинг топгани кундалик тирикчиликка зўр-базўр етади.


Илгари ажратилган бола пули оила учун яхшигина мадад эди. Норасидаларнинг кийим-кечаги, ўқув қуроллари ва дафтар-китобига етиб турганди. Икки йил муқаддам ижтимоий нафақанинг тўхтатиб қўйилиши оилани жиддий моддий қийинчиликка дучор қилди.


Аёл ўз ҳақ-ҳуқуқлари ва фарзандлари манфаати учун турли ташкилотлар эшигини қоқди, аммо масала ҳал бўлмади. Ахийри Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 1211 рақамли «Ишонч телефони»га сим қоқди. У ёрдам пули машинаси йўқларга берилишини билгач, номида автоулов йўқлиги, турмуш ўртоғининг кредитга олинган мотоцикли борлигини ҳам баён қилди.


Мурожаат зудлик билан тегишли мутасаддиларга йўналтирилди. Аҳвол атрофлича ва холисона ўрганиб чиқилгач, шу йилнинг июль ойидан бошлаб Д.Отажоновага бола пули қайта тўлана бошланди.


Муҳаббат ТЎРАБОЕВА
«ISHONCH»


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 7356 16:57 | 05.08.2023