Инспекторга мурожаат қилиш энди осонлашади

14:46 | 26.11.2026
•
19
Инспекторга мурожаат қилиш энди осонлашади
Катталаштириш

Ҳукуматнинг 2026 йил 25 ноябрдаги 639-сон қарори билан фуқароларнинг профилактика инспекторларига махсус алоқа тугмалари орқали мурожаат ва хабар юбориш тартиби белгиланди.

Янги тартибга кўра, алоқа тугмалари профилактика инспекторларининг маҳалладаги хизмат хоналари эшикларига ўрнатилади. Бу тугмалар инспектор хизмат хонасида бўлмаган вақтда ҳам фуқароларнинг унга мурожаат қилиши ва хабар бериши учун хизмат қилади.

Алоқа тугмаларининг созлиги ҳудудий ички ишлар органлари томонидан назорат қилинади. Тугма босилганда, инспекторнинг хизмат фаолияти учун ажратилган махсус планшети ёки мобил қурилмасига овозли сигнал келади.

Бунда профилактика инспектори келиб тушган мурожаат ёки хабарни 5 дақиқа ичида қабул қилиш чораларини кўриши шарт. Мурожаатни биринчи бўлиб қабул қилган инспектор уни ўрганиб чиқади.

Мурожаат ва хабарлар профилактика инспекторининг ўзи ёки масаланинг мазмунига қараб ички ишлар органларининг бошқа соҳавий хизматлари ёхуд ваколатли давлат органлари томонидан белгиланган тартиб ва муддатларда кўриб чиқилади. Натижаси бўйича фуқарога жавоб хати юборилади.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади