+23C

+23C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Инстаграмдаги “идеал ҳаёт” ортидаги ҳақиқат

Бугунги кунда деярли ҳамма Instagram ишлатади. Айниқса, ёшлар орасида бу илова жуда машҳур бўлиб кетган. Instagramни очсангиз кимдир Дубайда саёҳатда, кимдир қиммат машина миниб юрибди, яна кимдир ҳашаматли уйда яшаётганини кўрсатади. Айрим блогерлар эса кунига бир неча марта бой ҳаёти, қиммат кийимлари ёки ресторанлардаги видеоларини жойлайди. Буни кўрган оддий ёшларнинг фикри аста-секин ўзгариб бормоқда.
Жамият
184 15:14 | 24.05.2026 15:14

Ҳозир кўпчилик ёшлар ҳаётни айнан Instagram орқали баҳолай бошлади. Гўё бахтли яшаш учун албатта, қиммат машина, ҳашаматли уй ёки чет давлатларга саёҳат керакдек туюлади. Аслида эса интернетдаги ҳаёт билан ҳақиқий ҳаёт орасида жуда катта фарқ бор. Блогерларнинг видеолари кўпинча фақат чиройли тарафларни кўрсатади. Уларнинг муаммолари, қарзлари, руҳий босими ёки ортидаги қийинчиликлари эса камерага олинмайди.


Энг ачинарлиси, айрим ёшлар шу видеолар таъсирида ўз ҳаётидан норози бўлиб қолмоқда. Кимдир ота-онасининг имкониятини бошқаларники билан солиштиради, кимдир эса тез бойиш йўлини қидира бошлайди. Натижада нотўғри йўлларга кириб қолаётганлар ҳам бор. Баъзи ёшлар “мен ҳам улардек бўламан” деб ўзини ўққа-чўққа уради, лекин сабр билан ҳаракат қилиш ўрнига осон пул топишга уринади. Бу эса фирибгарлик, ноқонуний ишлар ёки руҳий тушкунликка олиб келиши мумкин.


Психологларнинг фикрича, ижтимоий тармоқларда бошқалар ҳаётини кўп кузатиш инсонда ўзини паст баҳолаш ҳиссини пайдо қилади. Чунки одам доим ўзини ким биландир солиштиради. Айниқса, ўсмир ёшдаги болалар бунга тез таъсирчан бўлади. Улар ҳали ҳаётни тўлиқ тушуниб улгурмаган пайтда интернетдаги сунъий “идеал ҳаёт”га ишониб қолади.


Бугун кўпчилик муваффақиятни фақат бойлик билан ўлчаяпти. Ваҳоланки, ҳақиқий муваффақият инсоннинг билими, тарбияси, ҳалол меҳнати ва жамиятга фойдаси билан белгиланади. Instagramдаги қиммат машина ёки суратлар инсоннинг асл бахтини кўрсатмайди. Чунки камерадан ташқарида ҳар кимнинг ўз муаммоси бор.


Яна бир муҳим томони шуки, айрим блогерлар реклама ва кўриш сони учун атайлаб дабдабали ҳаётни кўрсатади. Чунки одамлар ҳашаматли видеоларни кўпроқ томоша қилади. Натижада оддий ҳаёт зерикарлидек туюлиб қолади. Аслида эса оддий ва ҳалол яшаш уят эмас.


Шу сабабли ёшлар ижтимоий тармоқлардаги ҳар бир нарсага ишониб кетмаслиги керак. Ҳар бир кўринган бойлик ортида қандай меҳнат ёки қандай йўл борлигини билмаймиз. Инсон аввало, ўз мақсади учун ҳаракат қилиши, илм олиши ва вақтини фойдали ишларга сарфлаши керак. Чунки интернетдаги бир дақиқалик ҳавас деб бутун ҳаётни хато йўлга буриб юбориш мумкин.


Хулоса қилиб айтганда, Instagram бугунги кунда ёшларнинг фикрлаши ва дунёқарашига жуда катта таъсир қилмоқда. Ундаги сунъий “идеал ҳаёт” кўпчиликни чалғитмоқда. Шунинг учун ёшлар кўрган нарсасини эмас, ҳақиқий ҳаётни тушуниб яшаши керак. Ҳар кимнинг ҳаёти ҳар хил ва инсон ўзини бошқалар билан эмас, кечаги ҳолати билан солиштириши тўғрироқ бўлади.


Шаҳризода Зоҳирова


ЎзДЖТУ талабаси


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 6528 16:57 | 05.08.2023