Кибермакондаги жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилмоқда
Кеча Сенатда Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Унда Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси кун тартибида кўриб чиқиладиган масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, мажлисда Сенаторлар томонидан “Жиноят, Жиноят-процессуал ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун ҳам дастлабки тарзда кўриб чиқилди.
Кейинги пайтларда Интернетдан фойдаланиб, шахсларнинг мобиль қурилмаларини, ижтимоий тармоқ ва мессенжерлардаги аккаунт ёки каналларини зарарли дастур юбориш йўли орқали блоклаб (тўсиб) қўйиш, маълумотларини ўчириб юбориш, ўзгартириш ёки олиб қўйиш билан қўрқитиб, пул, моддий манфаатдорлик талаб қилиш ҳолатлари рўй бермоқда.
Кибермаконда шахсларнинг фотосурати, овози ва бошқа биометрик маълумотларини махсус дастурлар ёрдамида сохталаштириш ҳолатлари ҳам учраб турибди.
Содир этилган бундай ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик чораларини кучайтириш мақсадида Жиноят кодексига тегишли ўзгартиришлар киритилмоқда.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0