Конституция ҳақида қизиқарли фактлар

21:42 | 08.12.2023
•
1,305
Конституция ҳақида қизиқарли фактлар
Катталаштириш

АҚШ: Биринчи қонунлардан бири

АҚШ Конституцияси 1787 йил 17 сентябрда Филаделфиядаги Конституциявий конвенцияда қабул қилинган. Ўша пайтда Конвенцияга раислик қилган Жорж Вашингтон икки йилдан сўнг АҚШ Президентлигига сайланган.

АҚШ Конституцияси муқаддима, 7 та модда ва 27 та тузатишдан иборат. Биринчи ўнта тузатиш 1791 йилда кучга кирган. Тузатишлар конгрессменларнинг учдан икки қисми овози билан қабул қилинади. Умуман олганда, Америка тарихида конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича бир неча минг таклифлар ўртага ташланган, уларнинг аксарияти рад этилган.

Буюк Британия: Ўрта асрлар Конституцияси

Буюк Британияда ягона ёзма Конституция мавжуд эмас. Шунга қарамай, Буюк Британия Ғарбнинг намунали демократик давлатларидан бири ҳисобланади.

Амалда, инглизларнинг ҳуқуқлари қадимги уставлар ва суд амалиёти (қонунни кейинги талқин қилиш учун намуна сифатида суд қарорлари) ва индивидуал конституциявий битимлар билан тартибга солинади.

Қизиғи, энг қадимги Британия конституциявий статуслари ўрта асрларга бориб тақалади. Гап 1215 йилги “Магна Карта” ва 1689 йилги “Ҳуқуқлар тўғрисида Билль” ҳақида бормоқда. Ушбу ҳужжатлар инглиз ҳуқуқ тизимининг асоси саналади.

Британия конституциявий меъёрларида инсоннинг барча эркинликлари шахсий ҳуқуқлар бўлиб, улар “Ҳар ким қонун билан тақиқланмаган ишларни қилиши мумкин” тамойилига асосланади.

Германия: Гитлердан кейинги гуманизм

Замонавий Германия Конституцияси фашистлар Германияси мағлубиятга учраганидан кейин қабул қилинган. Шундан кейин америкалик маслаҳатчилар немисларга пацифистик мафкурани татбиқ этиш учун барча чораларни кўрдилар.

Германия Конституциясини ёзиш жараёнида Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг тезислари (БМТ томонидан 1948 йилда қабул қилинган) инобатга олинди. Бу эса Германиянинг асосий қонунини дунёдаги энг инсонпарвар қонунлардан бирига айлантирди.

1949 йил 23 майда Германия Федератив Республикаси ташкил топди. Шу куни Бонндаги Парламент кенгаши асосий қонун кучга кирганини тантанали равишда эълон қилди.

Асосий қонун Германия Федератив Республикасини ҳуқуқий, федерал, демократик, республика ва ижтимоий давлат сифатида эълон қилди.

Конституцияда виждон ва эътиқод эркинлиги, фикр, матбуот ва ахборот олиш, касаба уюшмалари ва йиғилишлар, ҳаракатланиш ва касб танлаш эркинлиги, мулк дахлсизлиги кафолатланган.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади