Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 825.0112.71

  • EUR

    13 552.1919.84

  • RUB

    128.620.25

+17C

+17C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+17c

  • Hozir

    +17 C

  • 14:00

    +18 C

  • 15:00

    +17 C

  • 16:00

    +16 C

  • 17:00

    +14 C

  • 18:00

    +13 C

  • 19:00

    +12 C

  • 20:00

    +11 C

  • 21:00

    +11 C

  • 22:00

    +11 C

  • 23:00

    +11 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Seshanba, 19-November

+17C

  • Hozir

    +17 C

  • 14:00

    +18 C

  • 15:00

    +17 C

  • 16:00

    +16 C

  • 17:00

    +14 C

  • 18:00

    +13 C

  • 19:00

    +12 C

  • 20:00

    +11 C

  • 21:00

    +11 C

  • 22:00

    +11 C

  • 23:00

    +11 C

  • Seshanba, 19

    +17 +20

  • Chorshanba, 20

    +12 +20

  • Payshanba, 21

    +13 +20

  • Juma, 22

    +13 +20

  • Shanba, 23

    +10 +20

  • Yakshanba, 24

    +2 +20

  • Dushanba, 25

    +9 +20

  • Seshanba, 26

    +10 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

МДҲ адлия вазирлари Тошкентда долзарб муаммоларни муҳокама қилишди

Тошкент бугун юридик дипломатия марказига айланди. Ўзбекистон пойтахтида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) иштирокчи давлатлари Адлия вазирлари кенгашининг 18-мажлиси бўлиб ўтди.
Жамият
54 15:40 | 17.10.2024 15:40

Унда Беларусь, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон адлия вазирлари ва Қирғизистон адлия вазири ўринбсоари иштирок этдилар.
Таъкидланганидек, глобаллашув ва давлатлараро алоқаларнинг кучайиши шароитида МДҲ мамлакатлари ҳуқуқий соҳада фаол мулоқот ва ҳамкорликни талаб этадиган янги муаммоларга дуч келмоқда. Адлия вазирлари кенгаши иштирокчи мамлакатлар фаолиятини мувофиқлаштириш, ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш ва қонунчиликни ривожлантиришда муҳим роль ўйнамоқда. Бу фуқаролар ҳуқуқларини янада самарали ҳимоя қилиш, ҳуқуқий хизматлар сифатини ошириш ва халқаро мажбуриятларни бажаришга хизмат қилади.


Минтақавий ва глобал муаммолар кучайиб бораётган бир пайтда Ўзбекистон пойтахтида ўтказилган ушбу учрашув нафақат долзарб масалаларни муҳокама қилиш майдони, балки МДҲ мамлакатларининг ҳуқуқий тизимини сезиларли даражада ўзгартира оладиган стратегик ечимларни ишлаб чиқиш майдонига айланди.


Тошкентдаги мажлис қўшма ташаббусларни муҳокама қилиш, миллий даражада қабул қилинган муваффақиятли амалиётлар ва ҳуқуқий қарорлар билан ўртоқлашиш имкониятини берди. Иштирокчилар Ҳамдўстлик маконида ҳуқуқий маърифат, жумладан, ёшларни ҳуқуқий тарбиялаш, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг юридик хизмати сифатини ошириш каби кенг кўламли масалаларни кўриб чиқдилар.
Бир қатор муҳим ташкилий масалалар муҳокама қилинди. Хусусан, Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Адлия вазирлари кенгашидаги раислиги якунлари сарҳисоб қилинди, илгари қабул қилинган қарорлар ижросининг бориши кўриб чиқилди.


Кун тартибидаги асосий масалалардан бири Ўзбекистон Республикасининг МДҲга аъзо давлатлар адлия вазирликлари ўртасида ахборот алмашишнинг электрон тизимини яратиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ташаббусини муҳокама қилиш бўлди.


Ягона электрон тизимни яратиш сўровларнинг самарадорлиги ва тезкорлигини ошириш, ҳужжатларни қайта ишлаш, ижро этиш ва сақлаш устидан назоратни кучайтириш, ҳужжатларни йўқотиш ҳолатларини бартараф этишга қаратилган. Бу тарқоқ ҳужжатлар оқимини ягона тизимга бирлаштириш, ҳужжат яратиш вазифасидан тортиб, уни архивга топшириш ва сақлашни таъминлашгача бўлган ҳужжат айланишининг бутун жараёнини қамраб олиш, пировардида вақтни тежаш имконини беради.


Умуман олганда, ушбу ташаббус Ҳамдўстлик маконида ҳуқуқий ҳамкорликни жадаллаштиришга, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиёти самарадорлигини оширишга қаратилган. Бунда Ягона электрон тизимни яратиш давлат сири ёки бошқа ҳимояланувчи ахборотни ўз ичига олган маълумотларни алмашишни назарда тутмайди.


МДҲ иштирокчи давлатлари адлия вазирлари кенгашининг 2025 йилга мўлжалланган асосий тадбирлар режаси, 19-йиғилиш кун тартиби лойиҳаси тасдиқланди. Хусусан, 2025 йилда Кенгаш ишчи гуруҳлари ва органларининг йиғилишлари билан бир қаторда “Tashkent Law Spring” IV Халқаро юридик форумини ўтказиш, нотариат вакиллари учун стажировкалар, МДҲга аъзо давлатларнинг стажёрлари ва ёш адвокатлари учун вебинарлар туркумини ташкил этиш режалаштирилган.


Экспертларнинг фикрича, Тошкент мажлиси натижалари МДҲ ҳуқуқий тизимларидаги кейинги ўзгаришларнинг туртки бўлиши мумкин. Қабул қилинган қарорлар мамлакатлар ичида ҳам, халқаро майдонда ҳам қонунчилик, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва институционал ҳамкорлик ривожига таъсир кўрсатади.


Эслатиб ўтамиз, МДҲ иштирокчи давлатлари Адлия вазирлари кенгаши МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар адлия вазирлари кенгаши тўғрисидаги 2005 йил 26 августдаги қарори билан ташкил этилган. Уни беш давлат — Арманистон, Беларусь, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон имзолаган.


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги 2019 йил 19 ноябрда Кенгаш аъзолигига кирди, 2024 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Акбар Тошқулов МДҲ иштирокчи давлатлари Адлия вазирлари кенгашига раислик қилмоқда.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 2347 16:57 | 05.08.2023