Меҳнат нормалари ўзгарса, ходим 2 ой олдин огоҳлантирилади

11:18 | 21.09.2026
12
Меҳнат нормалари ўзгарса, ходим 2 ой олдин огоҳлантирилади
Катталаштириш

Меҳнат нормаларини жорий этиш, алмаштириш ёки қайта кўриб чиқиш жамоа шартномасида белгиланади. Жамоа шартномаси бўлмаса, иш берувчи бу масалани касаба уюшмаси қўмитаси билан келишади.
Энг муҳими – ходим меҳнат нормаси ўзгариши ҳақида камида 2 ой олдин огоҳлантирилиши шарт. Янги нормалар меҳнат шароитлари, янги техника ва технологиялар, иш жойларини такомиллаштириш ҳамда меҳнат унумдорлиги ошиши каби омиллар ҳисобга олинган ҳолда қайта кўриб чиқилиши мумкин.
Айрим ходимлар ёки уларнинг жамоавий тузилмалари (бригадалари) томонидан ўз ташаббуси билан меҳнатнинг янги йўллари ва усуллари қўлланилиши ҳамда иш ўринларини такомиллаштириш ҳисобига маҳсулот ишлаб чиқаришнинг (хизматлар кўрсатишнинг) юқори даражасига эришиш илгари белгиланган меҳнат нормаларини қайта кўриб чиқиш учун асос бўла олмайди.
Асос: Меҳнат кодекси, 274-модда

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

388 овоз

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади