Энди собиқ давлат хизматчиларини ишга олиш осон бўлмайди
Собиқ давлат хизматчиларини ишга қабул қилиш тартиби янада қатъийлашди. Энди айрим ҳолатларда уларни ишга олишдан аввал коррупцияга қарши ички назорат бўлинмасининг хулосаси мажбурий бўлади. Салбий хулоса чиқса, номзодни ишга қабул қилиш қонунан тақиқланади.
16:32 | 09.07.2026
•1,006

Катталаштириш
Адлия вазирлиги собиқ давлат хизматчиларини ишга қабул қилишда коррупцияга қарши ички назорат бўлинмасининг хулосасини олиш тартибини давлат рўйхатидан ўтказди.
Янги тартибга кўра, давлат органида ишлаган шахс ишдан бўшаганидан кейин 2 йил ичида ўзи назорат қилган ташкилотга ишга кирмоқчи бўлса, аввалги иш жойининг коррупцияга қарши ички назорат бўлинмасидан хулоса олиниши шарт.
Ички назорат бўлинмаси уч хил хулоса беради:
- ижобий — ишга қабул қилиш мумкин;
- чекловли ижобий — муайян чекловлар билан ишга қабул қилинади;
- салбий — ишга қабул қилиш рад этилади.
Хулоса умуман олинмаган ёки салбий бўлган тақдирда номзодни ишга қабул қилиш мумкин эмас. Чекловли ижобий хулоса берилса, ходим 3 ой давомида аввал назорат қилган ташкилотга оид қарорлар қабул қилишда иштирок этмайди, унинг айрим вазифалари қайта тақсимланади ва фаолияти ички назорат бўлинмаси томонидан мониторинг қилинади.
МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Мақолага муносабат
Биринчи бўлиб овоз беринг
МАВЗУГА ОИД ХАБАРЛАР
17:22 | 29.09.2026
14:23 | 29.09.2026
13:36 | 29.09.2026
09:24 | 29.09.2026
14:02 | 28.09.2026
13:48 | 28.09.2026







