Нега метрода вагонлар кечикиб келмоқда?
Айни пайта Тошкент метрополинтенида вагонлар белгиланган вақтдан кечикиб келиши кузатилмоқда. Бу эса эътирозларга сабаб бўляпти.
Нега вагонларнинг қатнов оралиғи чўзилмоқда?
Мазкур савол билан “Тошкент метрополитени” ДУК Матбуот хизмати бошлиғига мурожаат қилдик.
Тўйчи Мирзаев:
– Ёз мавсумида йўловчи оқими бироз камайиши муносабати билан мавжуд ҳаракат таркибларидаги техник амалиётлар бажарилиши белгиланган. Шу боис бу вақтда вақт интерваллари одатдагидан бироз узаяди. Бу вақтинчалик ҳолат ҳисобланади. Сентябрь ойидан бошлаб вагонлар ўз вақтида келиши тикланади. Шунингдек, вақт интерваллари белгиланган режимда бўлиши учун яна бир ҳолатга эътибор қаратиш лозим, яъни метродан фойдаланиш давомида йўловчилар ўз шахсий буюмлари, қўл юкларига эътиборли бўлишларини сўраб қоламиз. Чунки биламизки поездлар охирги бекатга етиб борганида ходимлар томонидан текширилади. Шу вақтда бирорта номалум буюм қолдирилган бўлса йўловчилар ҳамда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ушбу ҳаракат таркиби текширув учун йўналишдан чиқарилади ва ўз ўзидан вақт интервали автоматик тарзда чўзилишига олиб келади.
Маълумот:
- Чилонзор йўналишида 1,5 дақиқа;
- Ўзбекистон йўналишида 4-5 дақиқа;
- Юнусобод йўналишида эса 5 дақиқа;
- Ер усти ҳалқа йўли йўналишида эса 8 дақиқалик вақт интервалида поездлар ҳаракати йўлга қўйилган.
Мадина Пўлат қизи тайёрлади
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0