Олмалиқдаги ҳолат бўйича жиноий иш очилди. У ерда уч ҳиндистонлик вафот этганди
Шаҳардаги металл тайёрлаш цехида техноген вазият юзага келган эди.
Олмалиқ шаҳрида содир бўлган ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 257-моддаси (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.
Кеча, 20 февраль куни Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳридаги “Enter Engineering” компаниясининг металл тайёрлаш цехида (АЗМК-3) кўп қор ёғиши ва қаттиқ шамол туфайли вақтинчалик қурилманинг том қисми қулаб тушди.
Натижада уч нафар ҳиндистонлик ишчи воқеа жойида вафот этган. 29 нафари турли даражадаги тан жароҳатлари олганлиги сабабли шифохонага жойлаштирилган, уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Жабрланган фуқароларнинг 4 нафарига шифохонада зарур тиббий ёрдам кўрсатилиб жавоб берилган.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0