Онлайн рўйхатдан ўтганлар рағбатлантирилади – совғалардан контракт тўловларигача

Айни пайтда аҳолини онлайн рўйхатга олиш жараёни давом этмоқда. 15–31 январь кунлари онлайн рўйхатдан ўтган фуқаролар орасида ҳар куни тасодифий ғолиблар аниқланади ва уларга Миллий статистика қўмитаси томонидан ноутбук ҳамда планшетлар топширилади.

19:10 | 27.01.2026
•
1,037
Онлайн рўйхатдан ўтганлар рағбатлантирилади – совғалардан контракт тўловларигача
Катталаштириш

Шу билан бирга, ҳудудлар бўйича қўшимча рағбатлантириш чоралари ҳам назарда тутилган.
Қашқадарё вилоятида энг фаол маҳаллада йўл таъмирланиши ёки янгидан қурилиши, электр таъминоти яхшиланиши, пиёдалар учун йўлакчалар ва мини стадион барпо этилиши режалаштирилган.

Тошкент вилояти Пискент туманида онлайн рўйхатдан биринчи бўлиб ўтган маҳаллада спорт майдончаси, стритбол ва воркаут зоналари ташкил этилади.
Фарғона вилоятида эса онлайн рўйхатдан ўтган фуқаролар орасида 36 та телевизор тарқатилади.

Тошкент шаҳрида фаол иштирок этган 20 нафар талабанинг йиллик контрактининг 50 фоизи қоплаб берилади.

Бундан ташқари:
— энг кўп оила аъзоларини рўйхатдан ўтказганларга “Тошкент Аква боғи”га 4 кишилик ваучер
— энг кекса иштирокчиларга бепул тиббий кўрик
— энг ёш фуқароларнинг ота-оналарига харидлар учун промокод
— фаол талабалар ва кўнгиллиларга супермаркет ваучерлари ҳамда бепул ўқиш имконияти.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади