Қорақалпоғистонда синфхонасидан мажбуран олиб чиқиб кетилган бола юзасидан маълумот берилди

Бир муддат олдин ижтимоий тармоқларда мактабнинг бошланғич синфи ўқувчиси дарс машғулоти пайтида мажбуран олиб чиқиб кетилгани акс этган видеотасвирлар тарқалган эди.

11:48 | 20.09.2024
•
1,336
Қорақалпоғистонда синфхонасидан мажбуран олиб чиқиб кетилган бола юзасидан маълумот берилди
Катталаштириш

Жорий йилнинг 5 сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманидаги 28-мактабнинг 1-синф ўқувчиси Х.Ё. (ўғил бола)нинг онаси С.Ш. дарс жараёнини бузган ҳолда синфга кириб бориб, ўқитувчи уни тўхтатишга уринишига қарамасдан, куч ишлатиб мажбуран ўғлини синфдан олиб кетган.

Болалар омбудсмани берган маълумотга кўра, ҳолат юзасидан С.Ш. ва бошқа шахларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид тегишли ҳужжатлар тўпланиб, судга юборилган. Бугун, 20 сентябрь куни мазкур иш судда кўриб чиқилмоқда.

Қайд этилишича, ушбу вазият боланинг ким билан яшашига оид қариндошлар ўртасидаги низо оқибатида юзага келган бўлиб, мазкур масала юзасидан ҳужжатлар суд тартибида ҳал қилиниши учун тақдим этилган.

«Ўқувчи боланинг ҳозирда таълим олиш ҳуқуқи тикланиб, бола мактабда ўқишини давом эттиряпти», – дейилади расмий хабарда.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади