Озарбайжонда “Яшаётган Алишер Навоий” мавзусида халқаро илмий конференция ўтказилди
АМЕА — Озарбайжон Миллий Фанлар Академиясида буюк ўзбек шоири Алишер Навоий таваллудининг 585 йиллигига бағишланган “Яшаётган Алишер Навоий” мавзусида халқаро илмий конференция бўлиб ўтди.
Аввал конференция иштирокчилари Алишер Навоийнинг Бокудаги ҳайкалини зиёрат қилиб, буюк сўз санъаткорининг ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйдилар.
Шундан сўнг халқаро тадбир иштирокчилари Озарбайжон Миллий фанлар Академияси Раёсат ҳайъати биноси, шунингдек, бундан 100 йил аввал Турк дунёсини илк бор бирлаштирган Биринчи Туркология Қурултойи бўлиб ўтган Катта мажлис зали билан танишдилар.
Конференцияни кириш сўзи билан АМЕА президенти, академик Иса Ҳабиббейли очиб берди. У Алишер Навоийнинг ўзбек адабиётини жаҳон маданиятига туҳфа этган энг қудратли сиймолардан бири эканини таъкидлади ҳамда унинг умумтуркий адабиётда сўз санъати чўққисида турган улуғ намояндалар орасида муносиб ўрин эгаллашини қайд этди.
Академик Иса Ҳабиббейли таъкидлашича, ўн йилдан ортиқ вақтдан бери Ўзбекистон РеспубликасинингОзарбайжондаги Элчихонаси ва Ўзбекистон –Озарбайжон Дўстлик Жамиятининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан Алишер Навоийнинг юбилейлари мамлакатда изчил ва тизимли тарзда нишонлаб келинмоқда. Шу билан бирга, Академия вакиллари ҳар йили Ўзбекистонда ташкил этиладиган Алишер Навоий кунларида фаол иштирок этиб келмоқдалар.
Академия президенти, шунингдек, Алишер Навоий меросига оид қўлёзмалар сақланадиган энг йирик марказ Тошкентдан кейин айнан Озарбайжон эканини таъкидлади. У Озарбайжон Қўлёзмалар институтида буюк шоирнинг ўнлаб нодир қўлёзмалари сақланаётганини, улар орасида Навоий ҳаёти даврида кўчирилган нусхалар ва ўзбек устозларининг қайдлари билан бойитилган қўлёзмалар алоҳида аҳамиятга эга эканини билдирди. Бу факт ОзарбайжоннингАлишер Навоий меросини асраш ва яшатиш борасида муҳим илмий-маданий макон эканини яна бир бор тасдиқлайди. Озарбайжон Миллий Фанлар Академияси раҳбари ХХ аср бошларидан то бугунги кунгача мамлакатда Алишер Навоий ҳақида юзлаб китоблар ва мақолалар ёзилиб, нашр этилганини ҳамда таржима қилинганини, шунингдек, унинг асарларидан иборат бой илмий кутубхона шаклланганини қайд этди.
Академик Иса Ҳабиббейли Озарбайжон халқи ва умуман Турк дунёсида Алишер Навоий ижодига чуқур ҳурмат билан қаралишини айтиб, Ўзбекистонда Низомий Ганжавий ва Муҳаммад Фузулий меросига кўрсатилаётган юксак эҳтиром Озарбайжонда Алишер Навоий ижодига бўлган муҳаббат ва ҳурмат билан бир даражада эканинитаъкидлади. Унинг фикрича, Алишер Навоий умумий маданий хотирамиз ва умумий маънавий қудратимиз тимсолидир.




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0