Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 687.70-7.17

  • EUR

    13 790.2623.94

  • RUB

    140.030.55

+19C

+19C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+19c

  • Hozir

    +19 C

  • 22:00

    +18 C

  • 23:00

    +18 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Seshanba, 21-May

+19C

  • Hozir

    +19 C

  • 22:00

    +18 C

  • 23:00

    +18 C

  • Seshanba, 21

    +19 +20

  • Chorshanba, 22

    +19 +20

  • Payshanba, 23

    +22 +20

  • Juma, 24

    +19 +20

  • Shanba, 25

    +20 +20

  • Yakshanba, 26

    +14 +20

  • Dushanba, 27

    +18 +20

  • Seshanba, 28

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Қозоғистондаги  шов-шувли қотиллик: Собиқ вазир  аёлини ўлдирганликда айбланмоқда

Айни кунларда нафақат Қозоғистон аҳолиси, балки барча МДҲ давлатлари мамлакатнинг собиқ иқтисодиёт миллий  вазири, аввалроқ Қозоғистон президенти Назарбоевнинг ёрдамчиси бўлган Куандик Бишимбаев судини кузатмоқда. У ўзининг турмуш ўртоғи Салтанат Нукеновани шафқатсизлик билан ўлдирганликда айбланмоқда.
Ҳодиса
496 14:54 | 08.04.2024 14:54

Суд Остона жиноят ишлари бўйича ихтисослаштирилган туманлараро судида бўлиб ўтмоқда. Гарчи гувоҳлар, экспертиза натижалари, кузатув камераларига тушган видеолар қотиллик ҳақида сўзласа-да, айбланувчи жиноятни тўлиқ бўйнига олгани йўқ.


Воқеа қандай рўй берган?


Ёш, чиройли ва астролог Салтанат Нукеновага Қозоғистон миллий иқтисодиёти собиқ вазири Куандик Бишимбаев кўнгил қўяди. Бир неча ой давомида қизнинг кўнглини олиш мақсадида гуллар ва бошқа совғалар жўнатади. Учрашувда уйланмоқчи эканлигини айтади. Қиз рози бўлади ва уларнинг никоҳ тўйи бўлиб ўтади. Тўйдан кейин эса кўп ўтмай К.Бишимбаев турмуш ўртоғига қўл кўтаришни бошлайди.


2023 йил 9 ноябрда Салтанат Нукенованинг жасади Остонадаги элита ресторанлардан бири бўлган “БАУ”да топилган. Айнан ўша ерда собиқ вазир турмуш ўртоғи Нукеновани калтаклаган.


...2023 йилнинг 9 ноябрь куни Қозоғистоннинг собиқ иқтисодиёт миллий вазири Куандик Бишимбаев рафиқаси Салтанат Нукенова билан Остонадаги концертга боради. У ерда уларнинг баҳси жанжалга айланади. Концертдан сўнг жуфтлик БАУ” ресторанига боради ва у ернинг алоҳида ҳудудида жанжал давом этади. Нукенова Бишимбаевга муносабатларидан чарчаганини ва кетишга қарор қилганини айтади. Кейин у акасига худди шу мазмунда хабар ёзади, такси чақиради, лекин кетишга улгурмайди.


Прокурорнинг сўзларига кўра, Бишимбаев хотинининг бошига ва яна тана аъзоларига оғир зарбалар берган. Марҳум Нукенова ресторан хоналаридан бирига беркинган, бироқ Бишимбаев эшикни бузиб, яна калтаклаган.


Бишимбаев хотинини калтаклаб бўлгач, ресторан директори, амакиваччаси Бахитжан Байжановга қўнғироқ қилиб, унинг келишини талаб қилган. Тезда етиб келган Байжанов ҳушидан кетган Нукеновани кўради. Бишимбаев ва Байжанов Нукеновани кўтариб, диванга ётқизган, бироқ тез ёрдам чақирмаган.


Суд жараёнида прокурорлар Нукенова 8 соат давомида калтакланганини маълум қилишди. Илк жароҳат билан охирги жароҳат излари орасидаги фарқ шунча вақтни қайд этган. Ресторандаги бошқа мижозлар Бишимбаевга таъсир ўтказа олмайди, сабаби, можаро рестораннинг ВИП ҳудудида бўлиб ўтган.


Куандик Бишимбаев ўша кечаси қўлга олинди. У калтаклаш, қийноққа солиш ва ўта шафқатсизлик билан содир этилган қотилликда айбланмоқда. Қолаверса, собиқ вазир илгари пора олиш моддаси бўйича ҳам судланган.


Салтанат Нукенова 11 ноябрь куни она шаҳри Павлодарда дафн этилган.



Экспертиза хулосаси “шундай дейди”


Марҳум Салтанат Нукеновада бош суягининг ёпиқ жароҳати, юзи, чап қулоқ суяги ва қулоқ орқаси чап қисмининг кўплаб синиш ва кўкаришлар олганлиги, ияги соҳасида кўкарган, ишқаланган ва қон қуйилган ҳолатлар аниқланган. Мияда ўткир субдурал гематома пайдо бўлган. Ўлимга бош миянинг кўплаб жароҳат олиши, синиши ва қон қуйилиши сабаб бўлган.



Марҳуманинг эрига ёзган хати


Суд залида давлат айбловчиси Айжан Аймаганова Салтанат Нукенованинг турмуш ўртоғига WhatsApp иловаси орқали ёзган ёзишмаларни ўқиб эшиттирди. Хусусан, Салтанат 2023 йил 20 апрелда қуйидаги хабарни жўнатган: “Салом, жаним, мен ҳам суратларимизга қараб, юрагим оғрияпти. Сени яхши кўраман. Мен учун қилган ва қилаётган ҳар бир нарсангизни, саъй-ҳаракатларингизни қадрлайман, аммо мен чексиз тортишувлардан, ўзимни оқлашимдан, айбсиз узр сўрашлардан чарчадим. Ҳаёт бундай давом этиши керакмас. Мен сизнинг ўйинчоғингиз ёки сизни доимо қўрқитадиган болангиз эмасман. Мен ёлғиз қолганимда 24/7 сизга ҳисоб беришим керак. Ҳар бир жанжалдан кейин зўрға ўзимга келаман. Яна мана шундай ҳолатда сизни табассум билан кутиб олишдан чарчадим”. Марҳум умумий ҳисобда 8 марта эридан қочиб кетган, бироқ ҳар сафар эрининг ваъдаларига ишониб, қайта бораверган.


Айбланувчи эса бундай ёзув ҳақида биринчи марта эшитишини айтди. Марҳумнинг яқинлари ёллаган адвокат Жанна Ўразбахова суд эътиборини Бишимбаев ёлғон кўрсатма берганини, аслида у телефонини доимий назорат остида сақлаганини айтиб ўтди.


Бундан ташқари, жабрланувчиларнинг илтимосига кўра, уларнинг адвокати Салтанат Нукенованинг ўлими сабаблари тўғрисидаги ҳисоботни ўқиб эшиттирди. Бишимбаевнинг ҳимоячилари марҳумнинг жасадини кўздан кечиргандан сўнг тузилган суд-тиббий хулосасининг эълон қилинишига қарши чиқишди. Судя судланувчининг фикрини рад этиб, хулосани ўқишга рухсат берди.



Айбланувчининг ўзи судда қандай кўрсатма берди?


Айбланувчи Бишимбаев доимий келишмовчилик ва жанжаллар рашк туфайли бўлганини келтириб ўтди. У ҳар сафар судда ўлимни бахтсиз ҳодиса бўлганини айтиб келмоқда, бироқ марҳумнинг суд-мед экспертизаси буни тамоман рад қилмоқда. Марҳум Нукенова 8 соат давомида жисмоний қийноқлар натижасида оламдан ўтганини тасдиқламоқда.


“Биз кечки пайт жиянимнинг БАУ номли ресторанига бордик. У ерда “Вип” зални танладик. Рафиқам билан келишолмай қолдик ва у мен олиб берган тақинчоқ ва кўйлакларни менга ота бошлади. Ҳушини йиғиб олиши учун унга қўл кўтарганимни тан оламан, бироқ мен ундан узоқлашишим билан у мени ҳақорат қила бошлади. Ортимга қайтдим ва яна уришда давом этдим. У ҳожатхонага беркинди. Шу пайтда у қаттиқ зарба олиб йиқилди. Кейин мен жиянимга қўнғироқ қилдим ва уни биргаликда диванга ётқиздик. Шунда таниш фолбинга қўнғироқ қилиб, “Хотиним яшаб кетадими?” дея сўрадим. Унинг жароҳати ўлимга олиб боради, деб ўйламадим.



Суд жараёни қандай кетмоқда?


Қозоғистон миллий иқтисодиёти собиқ вазири, Президент Назарбоевнинг ёрдамчиси жамоатчилик фикрининг жиддий норозилигига сабаб бўлишда давом этмоқда. Қозоғистондаги амалдаги амалдорлар ҳамда ҳуқуқшунослар унинг ишини кескин қораламоқда.


У юз берган ўлим борасида судда қандай гапиришни билмай бошида сукут сақлади. Айни дамда бўлаётган суд нафақат бир инсон тақдири, балки эзгулик ва ёвузлик ўртасидаги кураш десак ҳам муболаға бўлмайди, – дейди қозоғистонлик сиёсатчи Серикжон Есенгосули (Мамбеталин).


Остонадаги суд жараёнини жамоатчилик вакиллари, қонун устуворлари ва халқаро жамоатчилик институтлари Қозоғистон Республикаси Олий судининг YouTube каналида жонли эфирида кузатмоқда.


Баъзи кунларда умумий кўришлар сони бир неча юз мингга етади. Прокуратура томонидан 2023 йил 9 ноябрга ўтар кечаси қотиллик содир этилган Бишимбаевлар оиласига қарашли рестораннинг кузатув камераларидаги видеоёзувларнинг намойиш этилиши катта резонансга сабаб бўлди. Айнан шу видео кадрларни собиқ вазир ресторан маъмурияти бўлган жиянига йўқ қилишни буюрган. Тасвирларда Куандик Бишимбаев турмуш ўртоғини калтаклабгина қолмай, сочидан аёвсиз тортиши ҳам кузатилган.



Аёллар ҳуқуқи ҳамон бузилишда давом этмоқда…


Ҳуқуқ ҳимоячиси Холида Ажигулова, Бишимбаев иши бўйича суд мажлисининг жонли эфирда намойиш этилишини Қозоғистон Республикаси суд тизимини ривожлантиришдаги илғор қадам бўлди, деб ҳисоблайди.


Суд жараёнини жонли эфирда кузатаётган минглаб қозоғистонликларнинг аксариятини “кўзи очилди”. Оиладаги зўравонлик қандай фожиаларга сабаб бўлиш даҳшатини кузатишмоқда. “Аёлларнинг заифлиги нафақат тириклигида, балки ўлимидан кейин ҳам кўзга ташланиб, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи маълумотларнинг оммавий тарқатилишидан, туҳматдан, ўзини ҳимоя қила олмасликдан, иғвогарликлардан ҳимояланмаган. Бу жуда қўрқинчли! ", дейди ҳуқуқ ҳимоячиси. – “Бишимбаев иши” зўравонлик қурбонлари қандай азоб-уқубатларни бошдан кечираётганини ҳам тушуниш имконини беради. Мамлакатимизнинг кўплаб фуқаролар авваллари бу ҳақда кўп ўйламаган бўлса, энди бу қандай содир бўлаётганини ўз кўзлари билан кўришди.


Шунга қарамай жамиятнинг бир қисми оиладаги зўравонликка норма сифатида қарайди. Хотин эрнинг мулки, фарзандлар эса ота-оналарнинг мулки, деб ҳисоблашади.



Салтанат Нукенова оилавий зўравонлик қурбонларининг рамзига айланди


Бишимбаев иши бўйича суд жараёни Қозоғистон маданият ва ахборот вазири, айни пайтда мамлакат президенти ҳузуридаги Хотин-қизлар ишлари ва оилавий-демографик сиёсат бўйича миллий комиссия раиси Аида Балаева томонидан ҳам диққат билан кузатилмоқда. У асосан ижтимоий тармоқларда суд адолатсиз қарор чиқаради деган фикр пайдо бўлганидан хавотирда. Аида Балаева қонун ва тартиб тўлиқ таъминланишига шубҳа қилмайди.


Қозоғистон аҳолиси учун Салтанат Нукенова оиладаги зўравонлик қурбонларининг тимсолига айланди. Ва очиқ суд жараёни потенциал жиноятчиларни зўравонликдан қайтаради ва кўплаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолади, деб умид қиламан, дейди Аида Балаева.


Хотин-қизларга бир мартта қўл кўтарган эркак бу ишини яна такрорлайди, чунки жазосиз қолиш ҳар доим қонунбузарликни келтириб чиқаради”, дея таъкидлади Қозоғистон маданият ва ахборот вазири Аида Балаева.



Cинглим кўп бора ажрашишга қарор қилганди...


Салтанат Нукенованинг акаси Айтбек Амангелдининг айтишича, 2023 йилда унинг синглиси Бишимбаевни бир неча бор тарк этган. Бунга сабаб унинг сабабсиз калтаклаши бўлган.


— Синглим мутахассслиги бўйича астролог. Ўз соҳасида ишлашига турмуш ўртоғи қарши бўлган ва ҳатто ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини ҳам блоклаган. Бир неча бор калтакланган суратларини юборган эди. Ҳар сафар олиб келишга борганимда, турмуш ўртоғи кечирим сўрар ва қайтиб қўл кўтармасликни айтиб ишонтирган — дейди Салтанатнинг акаси.


Судда сўроқ пайтида Бишимбаев Нукенованинг қариндошларидан кечирим сўради. У ўзини қотилликка алоқадор деб билишини, лекин айбига иқрор эмаслигини айтди. Унинг сўзлари Нукенованинг онасини ғазаблантирди.


“Мен қизимни кўрмадим, кўмдим, юзини кўрмадим. Қандай қилиб уни шафқатсизларча ўлдирдингиз? Сиз уни ўлдириш учун саккиз соат вақт сарфладингиз! — дейди Нукенованинг онаси судда Бишимбаевга бақириб.


Суд мажлисида Бишимбаев ва БАУ ресторани директори Байжанов ўртасидаги ёзишмалар ўқилди. Унда собиқ вазир камералардан барча тунги видеоларни олиб ташлашни буюрган.


Куандик Бишимбаевнинг адвокатлари ҳамон Салтанат Нукенованинг ўлдирилиши “ҳали исботланмаганини” даъво қилмоқда.


Суд Куандик Бишимбаевни ўта шафқатсизлик билан одам ўлдириш, қийноққа солиш жиноятлари билан айбламоқда. Лекин айбланувчининг адвокатлари эҳтиётизлик оқибатида одам ўлдириш жиноятига переквалификация қилишмоқчи.


Шу сабаб ҳам бутун МДҲ давлатлари ва Қозоғистон аҳолиси суд одилона қарор чиқаришига умид қилмоқда. Агар айблов ўз тасдиғини тўла топса, собиқ вазир 15 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. Суд жараёни акс этган видеолавҳа ва ижтимоий тармоқларда қолдирилган изоҳларда Қозоғистон аҳолиси собиқ вазирни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилишни талаб қилмоқда.


Феруза Раҳимова,


ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0