Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 627.0212.22

  • EUR

    13 494.50-132.01

  • RUB

    142.18-1.15

+21C

+21C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+21c

  • Hozir

    +21 C

  • 07:00

    +24 C

  • 08:00

    +27 C

  • 09:00

    +30 C

  • 10:00

    +31 C

  • 11:00

    +33 C

  • 12:00

    +34 C

  • 13:00

    +35 C

  • 14:00

    +35 C

  • 15:00

    +35 C

  • 16:00

    +35 C

  • 17:00

    +35 C

  • 18:00

    +34 C

  • 19:00

    +33 C

  • 20:00

    +31 C

  • 21:00

    +28 C

  • 22:00

    +27 C

  • 23:00

    +25 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 19-June

+21C

  • Hozir

    +21 C

  • 07:00

    +24 C

  • 08:00

    +27 C

  • 09:00

    +30 C

  • 10:00

    +31 C

  • 11:00

    +33 C

  • 12:00

    +34 C

  • 13:00

    +35 C

  • 14:00

    +35 C

  • 15:00

    +35 C

  • 16:00

    +35 C

  • 17:00

    +35 C

  • 18:00

    +34 C

  • 19:00

    +33 C

  • 20:00

    +31 C

  • 21:00

    +28 C

  • 22:00

    +27 C

  • 23:00

    +25 C

  • Chorshanba, 19

    +21 +20

  • Payshanba, 20

    +22 +20

  • Juma, 21

    +23 +20

  • Shanba, 22

    +22 +20

  • Yakshanba, 23

    +25 +20

  • Dushanba, 24

    +24 +20

  • Seshanba, 25

    +23 +20

  • Chorshanba, 26

    +23 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Популизм ёки аниқ режалар – Трамп нимани мўлжалламоқда?

Дунё яралибдики, давлатлар ўртасида ўзаро кураш бўлиб келган. Айниқса, ҳозирги вазият янада чигаллашиб бормоқда. Россия-Украина, Исроил-Ғазо секторидаги уруш ва бошқа можаролар… Афсуски, бу қирғинбаротлар ҳали-бери тугамайдиганга ўхшаяпти.
Сиёсат
232 09:08 | 21.03.2024 09:08

Россияда бўлиб ўтган сайловда амалдаги президент – Путин яна бир бор ғалаба қозонди ва бу АҚШнинг амалдаги ҳукуматига ёқмади. Улар сайловни ҳаққоний ва шаффоф ўтмади, деб ҳисоблашди.


Аммо АҚШнинг собиқ президентди Дональд Трамп кутилмаган баёнот билан чиқди. Унинг таъкидлашича, агар у галдаги сайловда ғалаба қозонса, Украина можаросини музокаралар йўли билан ҳал қилмоқчи. Сиёсатчининг сўзларига кўра, Россия президенти Владимир Путин ва Владимир Зеленскийга айтадиган гапи бор.


– Биз уларни бирлаштиришимиз керак ва таъкидлайман: сизлар буни қилишингиз керак. Мен уларнинг ҳар бирига бутун дунёга айтмайдиган баъзи нарсаларни айтаман. Мен буни уддалай оламан, деб ўйлайман, – деган Трамп америкалик теле ва радио бошловчи Себастян Горкийга берган интервьюсида.


Умуман олганда, Дональд Трамп ўзининг президентлик кампанияси давомида бир неча бор Украина атрофидаги вазиятни сайловларда ғалаба қозониш орқали ҳал қилишини тез-тез қайд этмоқда. Сиёсатчининг фикрича, у буни ҳатто инаугурациядан олдин қилади.


Шу ўринда қайд этиш жоиз, аввалги сайловда Жо Байден 302 га 232 фарқ билан ғалабани расмийлаштириб, Трампни иккинчи бор президентликка сайланишдан маҳрум қилган эди. Икки муддат президентликка сайланмагани ортидан у кейинги сайловларда ўз номзодини қўйиш ҳуқуқини сақлаб қолди.


Одатда вакиллик кенгаши овозлари шунчаки сайлов натижаларини расмийлаштириб қўйиш учун хизмат қиларди, бироқ 2020 йилда бўлиб ўтган сайлов натижасини бутун мамлакат кутди. Чунки сайловлар 3 ноябрда ўтказилган бўлишига қарамай, натижалар 40 кун ўтгач ҳам маълум қилинмади. Сабаби жуда кўп америкаликлар сайловларда почта орқали овоз берди. Уларни ҳисоблаш эса керагидан кўпроқ вақтни талаб қилди. Дональд Трамп эса почта орқали овоз бериш – натижаларни сохталаштириш учун шароит яратгани ҳақида гапириб келади.


Хўп, Трампнинг Украина-Россия борасида айтган гаплари нечоғли ҳақиқатга яқин? Бу шунчаки сайловда ғолиб бўлиш мақсадида айтилаётган навбатдаги пиар ваъда эмасмикан? Борди-ю Трамп президентликка қайта сайланса, сиёсатда қандай ўзгаришлар бўлади? Бу ҳақда сиёсатчиларнинг фикри қандай?



Буни таниқли сиёсатшунос Камолиддин Раббимов қуйидагича изоҳлади:


– Бугун Америка қўшма штатларида иккита йирик партия сиёсий ҳокимиятни деярли монополия қилиб олган. Чунки рўйхатдан ўтган, лекин ҳокимиятга кела олмайдиган элликдан ортиқ партия бор. Сиёсий анъанага кўра, Республикачилар партияси одатда ҳокимиятга келади. Ҳозир юқоридаги иккита партиянинг асосий номзоди маълум. Ўтган сафардаги каби Республикачилар партияси асосий номзод сифатида Трампни танлашди. Демократлардан эса Байденнинг номзоди илгари сурилмоқда. Америкадаги сиёсий анъанага кўра, агар номзод айни вақтда амалда ўтирган ва бу унинг иккинчи муддати бўладиган бўлса, одамлар ўша номзодга кўпроқ овоз беришади.


Америка тарихида ҳозирча Байден энг қари номзод сифатида рекорд ўрнатяпти. Аввалги мандатида 78 ёшда бўлса, айни пайтда 82 ёшда бўлади. Қиёслаш учун Рональд Рейган ўз вақтида энг қари президент сифатида кўрилган. У ҳокимият тепасига келганда 69 ёшда эди. Хўш, 69 қаердаю 82 қаерда?


Дональд Трамп ҳамиша популист сифатида «мен бу масалани, бу муаммони бир кунда, бир уринишда ҳал қиламан», деб доим мақтаниб келади. Аммо ўз концепциялари ва қарашларини очиқламайди, яъни сиёсатчининг асосий имижи – ковбой. Бир томондан қаттиқ таҳдид қилади, иккинчи томондан эса компромат излайди. Кўпинча унинг бу модели муваффақиятли бўлиши ҳам мумкин. Масалан, ҳокимиятга келган даврида Шимолий Корея билан музокаралар бошлади. Шу жумладан, Эронга ҳам қатор таклифлар билдирди. Гарчи Эрон бўйича бирор натижа кўрилмаган бўлса-да, Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин билан бир неча маротаба учрашишга эришди. Бундан шундай хулоса қилсак бўладики, Трамп учун халқаро муносабатларда маргинал деган тушунчалар йўқ. Демак, у ҳар қандай шахс билан гаплашишга ҳаракат қиладиган сиёсатчилар тоифасидан.


«Украина билан Россия ўртасидаги муносабатни бир кунда ҳал қиламан», деган иддаоси ҳам унинг айнан популист эканидан далолат.


Иккинчи томондан Дональд Трампнинг энг катта хусусияти у таъбир қилиб бўлмайдиган сиёсатчи. Буни қуйидагича тушунтирсам: Унинг ўзига яраша мойилликлари бор. Масалан, у Путин билан келишишга мойил. Украинага пул беришга хайрихоҳ эмас. Яъни унинг мойилликлари Американинг пул ресурсларини имкон қадар тежаш, иқтисод қилиш ва Американинг ўзида қолдириш. Бу нуқтаи назаридан эса бу Украинага мутлақо ёқмайди. Чунки Трамп Украинани кўпроқ демократлар, яъни Байден билан боғлайди. Украинанинг мақсади эса Американинг кўпроқ ресурсларини ўзига қаратиш.


Қолаверса, Трамп АҚШнинг гиосиёсий қутбини сақлаб туришга мойил эмас, яъни миллиардлаб пул сарфлаш ҳисобига иттифоқчиларини шакллантириш, Американинг оппонентлари – Хитой ва Россияни тийиб туриш учун Украина, Ветнам, Тайван ва шунга ўхшаш давлатларга катта молиявий ёрдам бериб, ўз мамлакатининг қудратини сақлаб туриш керак, деб ҳисобламайди. Бир сўз билан айтганда, Трамп иҳоталаниш сиёсати тарафдори. Шу туфайли у Украинани унча хушламайди. Бироқ айни пайтда у ҳокимиятга келгудек бўлса (келиш эҳтимоли катта), унинг атрофидаги маслаҳатчилари унга катта таъсир кўрсата олади. Масаланинг бу томонини ҳисобга оладиган бўлсак, Трампнинг Украинага демократлардан ҳам кўпроқ нафи тегиши эҳтимоли ҳам бор.


Қисқа қилиб айтганда, Трампнинг юқоридаги иддаоси қуруқ популизм, холос. Унда аниқ бир формула мавжуд эмас. Агар ҳокимиятга келса, Украинадаги урушни тўхтатиш учун Россияга босим қилиши ёки Украинага маълум бир шартлар қўйиши мумкин. Бунга улар рози бўладими-йўқми буни айтиш қийин.



Ғуломжон МИРАҲМЕДОВ


Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0