Валюта UZS
  • USD

    12 185.1135.56

  • EUR

    14 081.11-6.29

  • RUB

    152.582.14

+26C

+26C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+26c

  • Hozir

    +26 C

  • 16:00

    +25 C

  • 17:00

    +23 C

  • 18:00

    +20 C

  • 19:00

    +18 C

  • 20:00

    +17 C

  • 21:00

    +15 C

  • 22:00

    +12 C

  • 23:00

    +10 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 15-October

+26C

  • Hozir

    +26 C

  • 16:00

    +25 C

  • 17:00

    +23 C

  • 18:00

    +20 C

  • 19:00

    +18 C

  • 20:00

    +17 C

  • 21:00

    +15 C

  • 22:00

    +12 C

  • 23:00

    +10 C

  • Chorshanba, 15

    +26 +20

  • Payshanba, 16

    +27 +20

  • Juma, 17

    +26 +20

  • Shanba, 18

    +23 +20

  • Yakshanba, 19

    +20 +20

  • Dushanba, 20

    +21 +20

  • Seshanba, 21

    +25 +20

  • Chorshanba, 22

    +27 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax
Жамият
265 14:15 | 15.10.2025 14:15

2025 йил 9 июнь. Шу куни Кўкдала тумани 35-умумий ўрта таълим мактабида содир бўлган бир ҳолатни 11-синф ўқувчиларидан бири телефонда тасвирга олади ва орадан бироз вақт ўтгач, “You tube”даги саҳифасига жойлаштиради. Тасвирчи ўқувчи ҳам ўша куни она тили ва адабиёт фанидан якуний аттестациядан ўтиши керак эди. Видеотасвирда мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Ирода Қурбонова ўқувчиларга 5 минг сўм эвазига қоғоз тарқатаётгани акс этган. Қоғозда эса имтиҳонда тушиши мумкин бўлган саволларнинг жавоблари ёзилган.


Ахборот хизмати раҳбари кадрлар масаласига аралашиш ҳуқуқига эгами?


Воқеа ижтимоий тармоқларда тарқалгач, икки кундан сўнг, яъни 11 июнь куни мактаб директори вазифасини бажарувчи Бахтиёр Тожиев ҳамда ўқитувчи Ирода Қурбонова Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасига чақиртирилади. У ерда бошқарманинг собиқ ахборот хизмати раҳбари хонасида Ирода Қурбоновадан ўз хоҳишига кўра ишдан бўшаш тўғрисида ариза ёзиш талаб этилади. Ўзаро суҳбат асносида ариза муаллифига тез орада уни ишга тиклаш ваъдаси берилади ва бу ариза шунчаки, юзага келган ҳолатга расмий муносабат билдириш учун қилинаётгани тушунтирилади. Бахтиёр Тожиев аризани қўл телефонида суратга олиб, мактабнинг кадрлар менежерига телеграм орқали ташлаб беради. Сўнг унга қўнғироқ қилиб, Ирода Қурбоновани эгаллаб турган вазифасидан озод этиш тўғрисида зудлик билан буйруқ тайёрлаш ҳақида топшириқ беради.


Бу ҳолат юзасидан бошқарманинг ўша пайтдаги ахборот хизмати раҳбаридан изоҳ ололмадик. Чунки у бу воқеага алоқадор бўлмаган бошқа хатти-ҳаракатларида жиноят аломатлари бор деб гумонланаётгани сабабли тергов ҳибсхонасида сақланаётган экан.


Ирода Қурбонова эртаси куни мактабга боради ва раҳбар номига илгари келишилганидек уни ишга тиклаш бўйича ариза ёзади. Аммо бошқармада берилган ваъдалар унутилиб, унинг ишга тиклаш ҳақидаги аризаси рад этилади. Шундан сўнг Ирода Қурбонова вилоят ички ишлар бошқармасининг 102 хизматига қўнғироқ қилиб, ҳолат юзасидан мурожаат қолдиради. Кўп ўтмай, унинг мурожаати ўрганилгани ва ҳолат юзасидан қонунбузарлик аломатлари аниқланмагани тўғрисида хат олади.


Шу ўринда савол туғилади: Ахборот хизмати раҳбари кадрлар сиёсатига аралашишга ҳақлими, ҳуқуқи борми? Аслида у видеоматериал бўйича ҳуқуқий экспертиза тайёрлаш юзасидан тегишли органларга мурожаат қилиши, ҳолатни холисона ўрганиб, вазиятга баҳо бериши керак эмасмиди?


Ишдан бўшатишда амалдаги тартиб-қоидаларга риоя этилмагани ҳам Ирода Қурбонованинг адолат талаб қилишига сабаб бўлмоқда.


Салла деса, каллами?


Ирода Қурбонова 2022 йилдан буён 35-умумий ўрта таълим мактабида она тили ва адабиёт фанидан дарс бериб келган. Унга штатлар жадвалига кўра 30 соат дарс ажратилган. Ўқитувчи қарийб 100 километр масофа босиб, Қарши туманидан қатнагани учун унга устама пули ва йўлкира ҳам тўлаб берилган. У умумий ҳисобда 10 миллион сўмдан зиёд ойлик маош олган.


Ўқитувчининг айтишича, ўша куни 5 минг сўм эвазига тарқатган саволлари ҳам Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг расмий интернет тармоқларида эълон қилинган, ўқувчилар давлат имтиҳонларига тайёрланиши учун тузилган савол-жавоблар бўлган. Ирода Қурбонова уни Қарши шаҳридаги компьютер хизматида ўз ёнидан пул тўлаб чиқаради ва харажатларини қоплаш мақсадида ўқувчиларга 5 минг сўмдан тарқатишни режалаштиради.


– Қўлимдаги қоғозда ҳеч қандай имтиҳон саволларининг жавоблари йўқ эди, – дейди Ирода Қурбонова. – У мамлакатимиздаги барча битирувчилар телефон орқали кириб, ўқиб тайёрланиши учун чиқарилган тахминий саволлар ва жавоблар жамланмаси эди. Мактаб олис қишлоқда жойлашгани, интернет тармоғи яхши эмаслиги учун кўп ўқувчиларнинг бундай имкониятлардан фойдаланиши чекланган эди. Бир кун олдин бир гуруҳ ўқувчилар менга қўнғироқ қилиб, имтиҳонга тайёрланиш учун ушбу саволларни топиб беришимни илтимос қилишди. Эртаси куни эса мен уни ёнимдан пул сарфлаб, қоғозга чиқариб бордим. Мажбурий сотмадим. Хоҳловчилар бўлса, олинг дедим. Бор-йўғи тўрт нафар ўқувчи сотиб олди. Ҳолат ижтимоий тармоқларга тарқалгач эса, шаъним, қадр-қимматим, ўқитувчилик обрўйимга путур етказишга ҳаракат қилганларга эмас, аксинча, менга чора кўришди. Турли ваъдалар беришиб, аризамни ёздириб олишди.


Ирода Қурбонова оилада ёлғиз боқувчи. Икки нафар фарзанди олий ўқув юртида таҳсил олади. Қарамоғида 1 нафар вояга етмаган невараси бор. Унинг учун ишсиз қолиш нафақат маънавий, балки моддий қийинчиликларни ҳам келтириб чиқармоқда.


Мактабга кириш мумкин эмас


Масаланинг туб моҳиятини аниқлаштириш ва иккинчи томонни эшитиш мақсадида 35-умумий ўрта таълим мактабига бордик. Бироқ у ерда бизни кутиб олган мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Эркин Эсиргадиев мактаб дарвозасидан ичкарига киришимизга тўсқинлик қилди. Эмишки, вазирликнинг ички буйруғи бўлиб, бегона одамлар мактаб ҳовлисига киритилмас экан. Биз ўзимизни таништирдик, ҳужжатларимизни кўрсатдик. Йўқ, фойда бермади. Оммавий ахборот воситалари ходимларини ҳудудга киритмаслик ҳолатлари Қашқадарё вилоятидаги мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларида тез-тез учраб туради.


Шу ўринда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги масъулларига “Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан танишиб чиқишишни эслатиб ўтишни жоиз деб биламиз. Ушбу қоннунинг 9-моддасида “Журналист ахборот тўплаш ва текширув ўтказиш ҳуқуқига эга”, деб ёзиб қўйилган.


Хуллас, директор ўринбосари билан “ошимиз пишмагач”, туман марказига йиғилишга кетган Бахтиёр Тожиевга қўнғироқ қилиб, ҳолатни тушунтирдик. У ўқув ишлари бўйича ўринбосари ва кадрлар менежери билан мавжуд ҳужжатларни ўрганиб туришимизни, ўзи ҳам мактабга қайтаётганини билдирди. Шундан сўнг, кадрлар менежери мактаб ташқарисида биз билан учрашди ва ҳужжатларни тақдим этди.



Ўз хоҳиши билан бўшатилган


– 2022 йил 1 ноябрдан буён ушбу лавозимда ишлаб келяпман, – дейди мактабнинг кадрлар менежери Гулчеҳра Қурбонова. – Ирода Қурбонова мактабда 2022 йил октябрь ойидан иш бошлаган. Унга 2024-2025 ўқув йили учун 30 соат дарс берилиб, синф раҳбарлигига ҳам тайинланганди. 28 май куни давлат имтиҳони олдидан жавобларни тарқатаётган видеоси ижтимоий тармоқларда эълон қилингач, у ўз хоҳишига кўра вазифасидан озод этилган.


Кадрлар менежери суҳбат асносида ариза ҳақиқатда вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармасида ёзилгани, унга аризани директор ташлаб бергани ва зудлик билан буйруқ чиқаришни айтганини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, биринчи ўринда келишув шартнома қилингани, шартнома билан Ирода Қурбонова таништирилгани ва имзо қўйгани, кейин эса буйруқ чиқарилганини бизга маълум қилган кадрлар менежери ўша пайтда ариза муаллифи Қарши шаҳрида, бошқармада эканини унутиб қўйди чоғи. Айни шу ҳолат бўйича Ирода Қурбонова эса келишув шартномаси ҳам вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармасида тузилгани, директор унга қўл қўйдириб олганини билдирди.


Мактаб муҳитини бузиб келган


Директор вазифасини бажарувчи Бахтиёр Тожиев етиб келгач, биз мактаб ҳовлисига киришга муваффақ бўлдик.


– Ижтимоий тармоқларда тарқаб кетган видеонинг оқибатларига чора сифатида Ирода Қурбонова ишдан бўшатилди, – дейди Бахтиёр Тожиев. – У мактабнинг обрўйи тўкилишига сабабчи бўлди. Тизимдаги вилоят раҳбарияти унга хатти-ҳаракатлари ноқонуний эканини тушунтиришди. Ирода Қурбонова турли сабаблар билан мактабдаги ички соғлом муҳитга таъсир ўтказиб келган. Жамоанинг гапига қулоқ солмас эди. У туфайли 2 нафар олий тоифали ўқитувчи ишдан кетишди. Натижада мактабимиз қизил тоифага тушиб қолди. Унинг педагогик қобилияти ўқитувчилик қилишга нолойиқ. Ҳатто, ўқувчилар ўртасида сўровнома ўтказганимизда ҳам улар Ирода Қурбонова ўз касбига нолойиқ ўқитувчи эканини билдиришган.


Шу ўринда савол туғилади: Ирода Қурбонова мактабдаги соғлом муҳитни доимий тарзда бузиб келган бўлса, нега унга бирор марта интизомий жазо чораси қўлланилмаган? Ҳатто бир марта бўлсин, тушунтириш хати олинмаган!?


Агар у ўз ишига нолойиқ бўлган бўлса, қайси мезонларга кўра, унга ўтган ўқув йилида 30 соат дарс берилди, синф раҳбарлиги ҳам?


Вазирликдан жавоб кутамиз


“Камбағални урма, сўкма, ёқасини йирт”, деган гап бор халқимизда. Бугун Ирода Қурбонова ҳам ўзини ёқавайрон кимсадек ҳис этмоқда. Мактаб маъмуриятининг гап-сўзларидан билиш мумкинки, интернетда тарқалган видео Ирода Қурбоновадан қутулиш учун айни муддао бўлган. Ўқитувчи эса, видеони уюштирилган бўлиши ҳам мумкин деб ҳисоблайди.


Мақола якунида очиқ қолаётган айрим саволларимизни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги мутасаддиларига қолдиришни лозим топдик.


Битирувчилар якуний аттестацияга тайёрланиши учун турли интернет тармоқларида эълон қилинаётган саволларни қоғозга чиқариб тарқатиш мумкин эмасми?


Ирода Қурбонова айбдор бўлган тақдирда ҳам, 4 нафар ўқувчидан 5 минг сўмдан жами 20 минг сўм пул йиғиб олгани учун ягона чора ишдан бўшатишми, инсонпарварлик тамойилларига таяниб, юмшоқроқ интизомий жазо қўлланилса бўлмасмиди?


Ўқитувчини ишга қабул қилиш ва уни вазифасидан озод этишга вилоятлардаги мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари аралашиш ҳуқуқига эгами?



Баҳодир ҲАЛИМОВ,


Ishonch



Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 5121 16:57 | 05.08.2023