Валюта UZS
  • USD

    11 972.34-32.75

  • EUR

    13 786.15-112.14

  • RUB

    147.79-0.77

+6C

+6C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+6c

  • Hozir

    +6 C

  • 10:00

    +6 C

  • 11:00

    +6 C

  • 12:00

    +7 C

  • 13:00

    +7 C

  • 14:00

    +7 C

  • 15:00

    +7 C

  • 16:00

    +7 C

  • 17:00

    +7 C

  • 18:00

    +6 C

  • 19:00

    +6 C

  • 20:00

    +5 C

  • 21:00

    +5 C

  • 22:00

    +5 C

  • 23:00

    +4 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Seshanba, 04-November

+6C

  • Hozir

    +6 C

  • 10:00

    +6 C

  • 11:00

    +6 C

  • 12:00

    +7 C

  • 13:00

    +7 C

  • 14:00

    +7 C

  • 15:00

    +7 C

  • 16:00

    +7 C

  • 17:00

    +7 C

  • 18:00

    +6 C

  • 19:00

    +6 C

  • 20:00

    +5 C

  • 21:00

    +5 C

  • 22:00

    +5 C

  • 23:00

    +4 C

  • Seshanba, 04

    +6 +20

  • Chorshanba, 05

    +2 +20

  • Payshanba, 06

    +0 +20

  • Juma, 07

    +1 +20

  • Shanba, 08

    +4 +20

  • Yakshanba, 09

    +5 +20

  • Dushanba, 10

    +4 +20

  • Seshanba, 11

    +5 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

“Рассрочка” эпидемияси

Кейинги йилларда замонавий смартфонлар, ноутбуклар ва бошқа технологиялар ёшлар ҳаётининг ажралмас қисмига айланиб бормоқда. Бу талабларнинг ортиши уларни харид қилиш имкониятлари чекланган ҳолда муддатли тўловларга, яъни “рассрочка” (бўлиб тўлаш)га мурожаат қилиш заруратини юзага келтиради. Гарчи бу тенденция кўпчиликка замонавий технологияларга эрта эга бўлиш имкониятини бераётган бўлса ҳам, унинг ижтимоий ва психологик оқибатлари жуда жиддий.
Жамият
190 11:46 | 08.11.2024 11:46

Тенгдошларим орасида қимматбаҳо телефонларга “муваффақият” ва “машҳурлик” рамзи, қайси русумдаги телефон ишлатиш, кишининг статусини белгилаб беради, деган қарашлар оммалашган. Кўпгина давлатларда молиявий муассасалар ва кредит компаниялари ёшларга арзон муддатли тўловларни таклиф қилишади. Бу эса уларни қарз олиш ва молиявий имкониятлари чегарасидан ошиб кетишга ундайди. Ёшларнинг ижтимоий тармоқларда кўрган “муваффақиятли” ҳаёт таъсири уларга ўзларининг ютуқлари ва мол-мулклари орқали тенгдошлари билан рақобатлашишга ундайди. Оқибатда қимматбаҳо гаджетга “хушторлик” кучайди.


Глобал миқёсда реклама кампаниялари ёшларнинг “харид қилиш” менталитетини шакллантиришда муҳим рол ўйнайди. Брендлар ўз маҳсулотларини “муваффақият” ва “бахтиёрлик” рамзи сифатида тақдим этишади. Компаниялар ёшларни замонавий гаджетларга жалб қилиш учун рекламага катта маблағ сарфламоқда. Бунинг натижасида айрим ёшлар молиявий имкониятларга эга бўлмаган ҳолда, “рассрочка”га мурожаат қилишади. Ўзларини қарзга боғлаш, сўнгра тўлашга қийналиш хавфини эса ҳисобга олишмайди. Қизиққонлик билан харид қилинган гаджетларга баъзи ҳолларда “рассрочка” пули тўлангунига қадар эҳтиётсизлик туфайли зарар етиши ҳоллари ҳам учраб турибди. Оқибатда сотувчи ва харидор ўртасида келшмовчиликлар юзага келади.


Бунинг исботини бир тенгдошим мисолида кўришимиз мумкин. Тўлов контракти асосида таҳсил оладиган тенгдошим йилига 13 млн сўм шартнома пули билан бирга, ойига 900 минг сўм ижара ҳаққи тўлайди. Бундан ташқари, озиқ-овқат, транспорт ва кундалик эҳтиёжлар учун ҳам анчагина пул сарф қилиши табиий. Шундоқ ҳам дарсдан сўнг кафеда ишлайдиган танишимизнинг давомат кўрсатгичи паст ва ўзлаштириш даражаси ҳам қониқарли эмасди. Шундай кунларнинг бирида у Iphone 15 Pro Max телефонини муддатли тўлов эвазига олганлиги маълум бўлди. Қандай қилиб харид қилганлигини сўраганимизда, аввалги SamsungА14 телефонини янгиси эвазига бергани, бундан ташқари бир йил муддатга ойига 1 млн сўмдан тўлов қилиб туришини айтди. Орадан кўп ўтмай “янги” телефонда симкарта билан боғлиқ муаммо юзага келгани, сотувчига борса ҳеч нарса қилиб беролмаслигини ва қўшимча тарзда ойлик тўловини тезлаштиришини айтгани маълум бўлди. Ҳа, энди унда яхши ишлаб турган ўзининг Samsung телефони ҳам йўқ эди, аксинча, ҳар ой шахсий харажатларида ташқари 1 млн сўмдан “симкартасиз” телефон учун тўлов суммаси бор эди. Бошқа тарафдан уй эгаси ҳар куни ижара ҳаққини сўрар, қолаверса совуқ яқинлашяпти, иссиқ кийимлар харид қилиши керак эди. Ота-онасидан пул сўрай деса, ўғил бола, ғурури йўл қўймайди. Ўқишга бўлган эътибор эса кундан кунга сусайиб боряпти. Бу ҳолни кузатар эканман, “рассрочка” ёшларни замонавий гаджетларга эрта эга бўлиш имкониятини бериши билан бирга, ёшларнинг айни илм ўрганиб, янги қирраларини забт этадиган даврида қанчалик салбий оқибатларга олиб келётганлигининг ҳам гувоҳи бўламан.


Юқоридаги каби ёшларнинг тўловларни вақтида бажаришга қийналишлари уларни психологик сиқилиш, масъулиятсизлик, ҳатто ўзига нисбатан салбий муносабатда бўлишга олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, тўловларни бажара олмаслик ота-оналар билан можароларга олиб келиши табиий, бу эса оилавий муносабатларга салбий таъсир кўрсатади.


“Рассрочка” ёшларнинг ўқишга концентрацияланишига салбий таъсир кўрсатади, чунки улар тўловларни бажариш учун қўшимча иш қилишга мажбур бўлишади. Баъзи ҳолларда ёшлар ўз қарзларини тўлай олмай қолиш хавфини юзага келтиради ва бу эса қарздорлик муаммосини ривожланишига олиб келиши мумкин.


Тенгдошларимга шундай муражаат қилгим келди, бугун сиз илм олиш йўлида изланяпсизми, ёки “машҳурлик истаб” қимматбаҳо телефонлар сотиб олиш эвазига бор куч ва ғайратингизни тун-у кун ишлаб “рассрочка”га тўлаяпсизми? Мақсадлар ва қилинаётган барча ҳаракатлар аслида таълим олишга қаратилиши керакмасмиди? Олтин давримизни, қайтмас ёшлигимизни арзимас, ўткинчи матоҳларга боғлаб қўйишимиз тўғримикан? Вақт – неъмат, ёшлик – ғаниматдир. Кўзимиз кўрар, фаҳмимиз етар экан, талабалик давримизни ғанимат билиб, кераксиз нарсаларга эътибор қаратмайлик. Келажак учун фойда кони бўладиган илмларни ўргансак ва тенгдошларимизни ҳам шунга жалб қилсак мақсадга мувофиқ бўларди.


Машҳура ЖЎРАҚУЛОВА


ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
Нигоҳ
0 1505 11:24 | 13.08.2024
Жамият