+34C

+34C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Ярим қолган мавзу: Туннель ва метродаги бозорлар қачон жиддий назорат қилинади?

Тошкентда ҳар куни минглаб йўловчилар метро ва ерости ўтиш йўлакларидан фойдаланади. Айниқса “Ипподром” савдо маркази, Чорсу, Буюк ипак йўли каби бекатлар атрофидаги туннелларда телефон аксессуарларидан тортиб кийим-кечак, маиший буюмлар ва турли йегуликлар савдоси қизғин кечади. Нархларнинг арзонлиги cабаб одамлар гавжумлиги бу жойларни кичик тадбиркорлар учун қулай савдо нуқтасига айлантирган.
Жамият
44 16:10 | 22.06.2026 16:10

Бироқ мазкур ҳолат бир қатор саволларни келтириб чиқаради. Жамоат хавфсизлиги нуқтаи назаридан қаралганда туннеллар ва метрополитен атрофида тартибсиз савдо фаолиятига қай даражада рухсат берилган? Агар бу ҳудудлар савдо учун хавфсиз деб ҳисобланса, нега айрим кунлари ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари сотувчилардан жойларни бўшатишни талаб қилади? Аксинча, агар бу фаолият қоидаларга зид бўлса, нима сабабдан йиллар давомида унга кўз юмиб келинмоқда?



Бир неча йил аввал Тошкентдаги портлашлардан кейин хавфсизлик чораларини кучайтириш мақсадида кўплаб йерости ўтиш йўлаклари ва кўприк остларидаги савдо расталари олиб ташланган еди. 2019-йилда эса чакана савдо қоидаларига ўзгартириш киритиш бўйича ишлаб чиқилган лойиҳада ҳам ерости йўлакларида товар ва хизматлар савдосини тақиқлаш таклиф қилинган. Бироқ ушбу ташаббуснинг кейинги тақдири жамоатчиликка очиқ маълум қилинмади.



Бугун еса айрим туннеллар амалда кичик бозорга айланганини кузатиш мумкин. Йўлакларнинг икки атрофи ҳам савдо расталари билан банд қилинган, бу пиёдалар ҳаракатини чеклайди. Фавқулодда вазият юзага келган тақдирда одамларни тезкор эвакуация қилиш масаласида муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Турли террор ҳаракатлардан ташқари ёнғин каби фавқулодда ҳолатлар бўлмаслигини ҳеч ким кафолатламайди.



Бундан ташқари, ерости йўлакларида сотилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг санитария талабларига қанчалик жавоб бериши ҳам очиқ қолаётган масалалардан биридир. Аксарият сотувчиларнинг фаолияти расмий рўйхатдан умуман ўтмаган. Масалан кўплаб хориж давлатларида бу каби ҳудудлар ҳукумат томонидан тартибга солинган ва кичик савдогарлар белгиланган солиқ тўлаб фаолият юритаверишади.


Шундай экан, масаланинг асосий моҳияти рўзғорини шу орқали бутлаётган инсонларнинг савдосини тақиқлаш ёки тақиқламасликда емас. Муҳими, амалдаги қоидалар қандай ва улар нега бир хил қўлланмаяпти? Туннеллар савдо ҳудуди сифатида тан олинган бўлса, нега хавфсизлик ва санитария талабларига риоя этилиши қатий назорат қилинмайди? Агар бундай фаолиятга рухсат берилмаган бўлса, нега у йиллар давомида давом этиб келмоқда?


Жамоатчиликни айнан шу саволлар қизиқтирмоқда. Чунки бу масала минглаб фуқароларнинг хавфсизлиги ҳақида.



Диёра Равшанова


Фото: Эъзоза Умр




Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 6746 16:57 | 05.08.2023