Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 998.9113.9

  • EUR

    13 439.57154.61

  • RUB

    131.291.45

-1C

-1C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

-1c

  • Hozir

    -1 C

  • 05:00

    -1 C

  • 06:00

    -1 C

  • 07:00

    -0 C

  • 08:00

    -0 C

  • 09:00

    0 C

  • 10:00

    +1 C

  • 11:00

    +4 C

  • 12:00

    +5 C

  • 13:00

    +7 C

  • 14:00

    +7 C

  • 15:00

    +8 C

  • 16:00

    +8 C

  • 17:00

    +7 C

  • 18:00

    +6 C

  • 19:00

    +4 C

  • 20:00

    +3 C

  • 21:00

    +2 C

  • 22:00

    +1 C

  • 23:00

    +1 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 05-February

-1C

  • Hozir

    -1 C

  • 05:00

    -1 C

  • 06:00

    -1 C

  • 07:00

    -0 C

  • 08:00

    -0 C

  • 09:00

    0 C

  • 10:00

    +1 C

  • 11:00

    +4 C

  • 12:00

    +5 C

  • 13:00

    +7 C

  • 14:00

    +7 C

  • 15:00

    +8 C

  • 16:00

    +8 C

  • 17:00

    +7 C

  • 18:00

    +6 C

  • 19:00

    +4 C

  • 20:00

    +3 C

  • 21:00

    +2 C

  • 22:00

    +1 C

  • 23:00

    +1 C

  • Chorshanba, 05

    1 +20

  • Payshanba, 06

    +1 +20

  • Juma, 07

    +1 +20

  • Shanba, 08

    +4 +20

  • Yakshanba, 09

    +2 +20

  • Dushanba, 10

    1 +20

  • Seshanba, 11

    +1 +20

  • Chorshanba, 12

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Россия томонидан Украина урушига кирган уч нафар ўзбекистонликка суд ҳукми ўқилди

Жиноят ишлари бўйича Қўштепа туман судида 2024 йилнинг ноябрь ойида мазкур туманда яшовчи икки нафар фуқаронинг Россия-Украина урушида иштирок этганлиги ҳолати бўйича жиноят иши кўриб чиқилган.
Ҳодиса
791 12:23 | 06.01.2025 12:23

Суд тергови баённомаларида қайд этилишича, жумладан, 1973 йилда Фарғона вилояти Қўштепа туманида туғилган А.Х. (оилали, 4 нафар фарзанди бор) моддий бойлик орттириш мақсадида низолашаётган давлатларнинг фуқароси ёки ҳарбий хизматчиси ҳисобланмаса-да, 2023 йилнинг ноябрь ойида Россия-Украина урушида Россия Федерацияси томонидан жанговар ҳаракатларда иштирок этган. У Россия-Финландия чегараси яқинидаги ҳарбий қисмда икки ой давомида жанговар ўқотар қурол ва ўқ-дорилардан фойдаланиш усулларини ўрганиб, жанговар тайёргарликдан ўтган. 2024 йил 4 февраль куни эса Украина ҳудудига ўтиб, Луганск ҳудудида олиб борилаётган жанговар ҳаракатларда иштирок этган. Ва ўша куннинг ўзида дрон орқали келиб тушган снаряд портлаши натижасида бош чап чакка соҳаси, чап қўли, чап елкаси ва ўнг оёқ кафтидан жароҳатланган ва шундан сўнг Москва вилоятидаги ҳарбий госпиталга қайтарилган.


А.Х. 2024 йил 4 июль куни Ўзбекистонга қайтиб келган.


Суд А.Х.ни ўзининг юқоридаги жиноий ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 154-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятларни содир қилганликда айбдор деб топган.


Суд ҳукмига кўра, Х.А. 5 (беш) йил озодликдан маҳрум қилинган.


Шунингдек, яна бир ўзбекистонлик фуқаро А.Ҳ. Москвадаги хусусий олий таълим муассасаларида таҳсил олиш учун бориб, моддий манфаатдорлик эвазига Россия Федерацияси Қуролли кучлари сафида туриб, Украинага қарши жанговар ҳаракатларда иштирок этган.


Мазкур ҳолат юзасидан суд иши ЖИБ Қўштепа туман судида кўриб чиқилди.


Суд мажлисида судланувчи 4 ой давомида ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиб, жорий йилнинг 10 февраль куни Донецк вилоятига борганини, ҳарбий ҳаракатларда олган тан жароҳатлари сабабли 26 февраль кунига қадар, Донецк шаҳридаги госпиталда даволанганини маълум қилган.


Суд ҳукмига кўра, судланувчи А.Ҳ.га нисбатан ЖКнинг 154-моддаси 1-қисми билан 5 (беш) йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, ЖКнинг 72-моддасига асосан, тайинланган жазо шартли деб 3 (уч) йил синов муддати белгиланди.


Бундан ташқари, Жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судида ҳам маълум хақ эвазига 2023 йил 21 июль-декабрь ойларида Россия-Украина урушида иштирок этган 39 ёшли Т.А.нинг жиноий қилмишлари муҳокама қилинди.


Т.А. 1985 йил Андижон вилояти Марҳамат туманида туғилган. Оилали ва 3 нафар фарзанди бор.


Судланувчи мавсумий ишлаш мақсадида 2023 йил апрель ойида Ўзбекистондан Россия Федерацияси Москва шаҳрига кўчиб ўтиб, у ерда мавсумий ишлар билан шуғулланиб юрган. Бироқ кейинчалик Ўзбекистон фуқароси бўла туриб, моддий манфаатдорлик эвазига Россия ҳарбий хизматига кириш ҳамда Россия-Украина ўртасидаги қуролли тўқнашув ва ҳарбий ҳаракатларда иштирок этишни мақсад қилади. Шундан сўнг, Т.А. маълум хақ эвазига 2023 йил 21 июль куни РФ Қуролли кучлари билан шартнома тузиб, ушбу шартномага асосан ҳарбий ҳаракатларда Россия қуролли кучлари номидан Украинанинг Шахта ва Бахмут шаҳарларида олиб борилган ҳарбий ҳаракатларда 2023 йил декабрь ойига қадар иштирок этади.


2023 йил 31 декабрь куни эса Россиядан Ўзбекистонга қайтиб келган.


Судланувчи суд мажлисида айбига тўла иқрорлиги ва чин кўнгилдан пушаймон эканлигини билдирган.


У, шунингдек, шартнома шартларига асосан унга жанговор ҳаракатларда иштирок этиши учун ҳар ой 450 минг рубль (тахм. 53 млн сўм) миқдорида пул тўланиши белгиланганини, бироқ унга дастлаб икки марта 150 000 рубль пул маблағи берилганини, лекин кейинчалик ҳеч қандай пул тўловлари амалга оширилмаганини билдирган. У 2023 йил ноябрь ойига қадар жанговор ҳаракатларда иштирок этиб, Украинанинг 10 дан ортиқ ҳарбий хизматчиларини ўлдирган. Кейинчалик эса разведка бўлимида хизмат қилган ва Украина давлатининг Луганск шаҳрида бўлаётган урушда 5 ойдан ортиқ муддатда жанговор ҳаракатларда иштирок этган.


Сўнг тахминан 2023 йилнинг декабрь ойи охирларида Москвага қайтиб келган. Бироқ уни яна урушга чақиришади ва у Украинанинг Луганский шаҳрига жўнатилади. 2023 йил 31 декабрь куни эса Т.А. Талятя шаҳри орқали Қозоғистонга автомобиль йўллари орқали ўтиб, Ўзбекистонга кириб келган ва ўз ихтиёри билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга бориб, юқоридаги барча ҳолатларни айтиб берган.


Судланувчи Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154-моддасининг 1-қисми, 154-1 -моддасининг 1-қисми билан айбланган.


Суд судланувчи Т.А.ни ЖКнинг 59,61-моддалари тартибида, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ўташ учун 4 йил 2 ойга ишлаш ёки ўқиш вақтидан, шунингдек иш ёки ўқиш жойигача бориши ва уй-жойига қайтиб келиши учун зарур бўлган вақтдан ташқари қолган вақтда уй-жойидан чиқишни чеклаш тарзидаги озодликни чеклаш жазоси тайинлаган.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ҳодиса
Ҳайратланарли
0 1411 10:00 | 04.11.2023
Ҳодиса
Ҳодиса