+17C

+17C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Россияда мигрантлар устидан назорат кучайтирилмоқда

Россия Давлат думаси раиси Вячеслав Володин сентябрь ойидан мамлакатда кучга кираётган янги қонунлар ҳақида маълумот берди. Ўзгаришларнинг бир қисми миграция назоратига тааллуқли бўлиб, хорижликларнинг соғлиғини текшириш тартибини кучайтиради.
Жамият
100 11:08 | 03.09.2026 11:08

90 кундан 30 кунга қисқаради. Россияга 3 ойдан ортиқ муддатга келган хорижликлар мажбурий тиббий кўрикдан белгиланган муддатда ўтиши керак. Илгари бунинг учун 90 кун берилган бўлса, энди муддат 30 кунга туширилади.
Агар мигрантда хавфли юқумли касаллик аниқланса, уни Россиядан тезкор депортация қилиш чоралари кўрилади.


Шунингдек, давлат идоралари ўртасида маълумот алмашишнинг янги электрон тизими жорий этилади. Бу хорижликларни Россия Федерал солиқ хизматида тезроқ ҳисобга қўйиш имконини беради.


Мигрантлар устидан қўшимча назорат механизмларини жорий этиш бўйича тажриба-синов ишлари ҳам кенгайтирилади. Шу тариқа Россия миграция ҳисобини босқичма-босқич рақамлаштириш ва назоратни тезкорлаштиришни режалаштирмоқда.


Аввалроқ Россияда хорижлик ишчилар учун НДФЛни 30 фоизга ошириш, пул ўтказмаларига 3 фоиз йиғим жорий этиш, мигрантларнинг вояга етмаган фарзандлари учун ҳам патент тўловини жорий қилиш каби таклифлар илгари сурилган эди.


Шунингдек, айрим ҳудудларда хорижликлар патент асосида ишлай олмайдиган соҳалар рўйхати кенгайтирилган, миграция соҳасидаги давлат божлари сезиларли оширилган. Россияда хорижликларнинг мамлакатда бўлиш талабларини кучайтирувчи қонун ҳам қабул қилинган эди.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 7586 16:57 | 05.08.2023