Самарқанддаги ошхона газ тармоғини «тунади»: зарар 1,5 миллиард сўм
Самарқанд вилоятида ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамда соҳа мутахассислари иштирокида ўтказилган кенг қамровли рейд тадбирлари давомида табиий газдан ноқонуний ва яширин тарзда фойдаланиш билан боғлиқ йирик тармоқдаги жиноят фош этилди.
“Ҳудудгаз Самарқанд” газ таъминоти филиалининг комплаенс назорат тузилмаси, туман газ таъминоти бўлими ҳамда “Ўзэнергоинспекция” вакиллари ҳамкорлигида ўтказилган текширувлар давомида Самарқанд туманидаги “Кўл” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган, “С.А.Ф.И” масъулияти чекланган жамиятига қарашли умумий овқатланиш масканида қонунбузарлик ҳолати қайд этилди. Ошхона масъуллари давлат тармоғига яширин усулда уланиб, узоқ вақт давомида табиий газдан қонунга зид равишда фойдаланиб келгани маълум бўлди.
Мазкур ҳолат бўйича тегишли идоралар ходимлари томонидан белгиланган тартибда расмий далолатнома тузилди. Соҳа мутахассисларининг дастлабки қайта ҳисоб-китобларига кўра, ушбу яширин уланиш оқибатида давлат манфаатларига ва энергетика тизимига жами 1 миллиард 548 миллион сўм миқдорида жуда кўп миқдордаги моддий зарар етказилган. Ноқонуний истеъмолга чек қўйилиб, тўпланган барча ҳужжатлар айбдор шахсларга нисбатан қонуний чора кўриш ва етказилган йирик зарарни ундириш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди.




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0