«Тахиатош ИЭС» АЖда меҳнат муҳофазаси бўйича ўқув семинари ўтказилди
«Тахиатош ИЭС» АЖда ходимларнинг меҳнат муҳофазаси соҳасидаги билим ва кўникмаларини ошириш, меҳнат қонунчилигидаги янгиликлардан хабардор қилиш мақсадида ўқув семинари ўтказилди.

Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Давлат меҳнат инспекцияси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қорақалпоғистон Кенгаши ҳамда «Иссиқлик электр станциялари» АЖ Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси масъул ходимлари иштирок этдилар.
Тадбир давомида меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ташкил этиш, меҳнат муҳофазаси бўйича мутахассис ва вакилларнинг вазифалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Семинар якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб ва тавсиялар олдилар.
Тадбирда фаол иштирок этган ва қизиқарли саволларга жавоб берган ходимлар касаба уюшмаси қўмитаси томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Мақолага муносабат
МАВЗУГА ОИД ХАБАРЛАР
Таҳлил





