Телеграм асосчиси Павел Дуров ҳибсга олинди
Телеграм асосчиси Париждаги Ле Бурже аэропортида шахсий самолётидан тушаётганда Франция махсус хизматлари томонидан ушланган, — дея хабар қилинмоқда.
Павел Дуров бугун суд қилиниши ва унинг бир нечта жиноятларда айбланиши мумкинлиги айтилмоқда.
Кутилаётган эҳтимолий айбловларга терроризм, гиёҳвандлик, шериклик, фирибгарлик, пул ювиш, яшириш каби жиноятлар киради.
Дуровнинг ҳибсга олиниши Озарбайжоннинг Янги Каледониядаги мустақиллик ҳаракатини қўллаб-қувватлаши ва геосиёсий кескинликлар шароитида дезинформацияларнинг тарқалиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бу жой Франциянинг Тинч океани ҳудуди бўлиб, у ерда узоқ вақтдан бери тартибсизликлар давом этмоқда.
Франция ички ишлар вазири Жералд Дарманин Озарбайжон Хитой ва Россия билан биргаликда Янги Каледониянинг ички ишларига аралашаётганини очиқ айтди. "Бу хомҳаёл эмас. Бу ҳақиқат", деди Дарманин France 2 телеканалига берган интервьюсида айбловларнинг жиддийлигини таъкидлаб.
Ҳа, Бокудан Парижга учиб келган Дуров геосиёсий ўйинлар гаровига айланди. Унинг атрофидаги вазият жуда жиддий кўринади.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0