Толибон Ўзбекистон билан чегарасини сув ювиб кетганини маълум қилди
Афғонистоннинг Энергетика ва сув хўжалиги вазири вазифасини бажарувчи Абдул Латиф Мансур сув тошқинлари туфайли Афғонистоннинг Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистон давлатлари билан чегараларига зарар етганини айтди.

Толибон расмийси чегараларни тиклаш бўйича янги стратегияни эълон қилган, бироқ у нималарни қамраб олиши ҳақида тўхталмаган.
Абдул Латиф Мансурнинг таъкидлашича, Ислом Амирлиги раҳбарининг кўрсатмаларига асосланган бу режа Ички ишлар, Мудофаа, Разведка Бош бошқармаси ва Ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилади.
“Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистон билан чегарамиз сув тошқинлари туфайли ювилиб кетган. Биз ҳозирда ўтмишдаги чегараларни аниқлаш бўйича муҳим ишларни олиб боряпмиз ва бу масалани йигирма кун олдин давлат раҳбари билан ҳам маслаҳатлашганмиз”, – дейди Мансур.
Унинг таъкидлашича, Амударё қирғоқларини тартибга келтириш учун 200 миллион афғони ажратилади.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0