Туркия ва Қирғизистон етакчилари ҳам Тошкентга етиб келди
Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров рафиқаси Айгул Жапарова ҳамроҳлигида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) ўн олтинчи саммитида иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрди.
Олий мартабали меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Бош вазир Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Шунингдек, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳам рафиқаси Эмине Эрдўғон билан мазкур саммитда иштирок этиш учун Тошкентга келди.
Олий мартабали меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Бош вазир Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев бугун мазкур саммит доирасида Жапаров ва Эрдўғон билан музокаралар ўтказади.
ИҲТ самитида иштирок этиш учун бунга қадар, Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов, Покистон муваққат ҳукумати раҳбари Анвар ул-Ҳақ Какарлар ҳам Тошкентга етиб келган.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0