Тушунтириш хати интизомий жазога сабаб бўладими?

07:53 | 16.12.2025
•
1,442
Тушунтириш хати интизомий жазога сабаб бўладими?
Катталаштириш

Савол: Ходим 3 марта жиддий тушунтириш хати ёзди. Энди унга қандай жазо кўлланиши керак?

Саволга ҳуқуқшунос Муҳаммадамин Каримжонов жавоб беради.

— Ходим бир неча маротаба тушунтириш хати ёзган бўлса, бунинг ўзи интизомий жазо чорасини автоматик тарзда белгилашга асос бўлмайди. Меҳнат кодексининг 313-моддасига кўра, интизомий жазо чорасини танлаш ҳуқуқи тўлиқ иш берувчига тегишли.

Жазо турини белгилашда иш берувчи қуйидагиларни инобатга олиши шарт:

  • содир этилган интизомий хатонинг оғирлиги,
  • хатонинг юз бериш шароити,
  • ходимнинг аввалги иш фаолияти ва хулқ-атвори,
  • ходимнинг олдинги интизомий жазолари бор-йўқлиги.

Меҳнат кодексининг 312-моддасига мувофиқ, иш берувчи қуйидаги уч турдаги интизомий жазолардан бирини қўллаши мумкин:

1. ҳайфсан;
2. ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизидан ошмайдиган жарима (ичкі тартиб-қоидаларда бу миқдор 50 фоизгача кўтарилиши мумкин);
3. меҳнат шартномасини бекор қилиш (МК 161-модда, 2-қисм, 4 ва 5-бандларда белгиланган асослар бўйича).
Демак, 3 та тушунтириш хати факт ҳисобланади, аммо жазо автомат эмас — иш берувчи вазиятдан келиб чиқиб қонун доирасида муносиб жазо турини танлайди.

🏷️ Теглар:#савол-жавоб
МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади