Украинада биринчи ер ости мактаби очилди
Украинанинг Харьков шаҳрида болаларни Россия ҳужумларидан ҳимоя қилиш учун ер остида мактаб ташкил қилинди.
Мактаб ўқувчилари эндиликда 6 метр чуқурликда жойлашган бункерда таълим олади. Кириш жойи кичик оқ бетон қути билан ҳимояланган. Синфхоналар ёруғ, аммо қуёш нури тушмайди.
Харьков Россия чегарасига яқин ҳудудда жойлашган. Россия – Украина уруши бошланганидан бери бу шаҳар бир неча бор ҳужум кўрди. Ҳаво орқали ҳужумлар кўпайгани боис ер остида мактаб қуриш заруратга айланди.
Уруш бошланганидан бери ўқувчиларнинг хавфсизлигини ўйлаб дарслар онлайн тарзда йўлга қўйилган эди. Ер остидаги мактаблар эса ўқувчилар қалбига қувонч олиб кирди. Мактаб ўқувчилари ўз дўстлари билан олдингидек кўришиб, дарслар гаджетларда эмас, балки анъанавий тарзда ўтилаётганидан мамнун.
Айни пайтда мактабда 300 нафар ўқувчи бор. Янги ўқув йили бошлангунга қадар, 900 нафар ўқувчи таҳсил олиши кўзда тутилмоқда.
Севинч РАВШАНОВА тайёрлади.
ЎзДЖТУ Халқаро журналистика факультетининг
1-босқич талабаси
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0