Қурилиш соҳасида ишловчиларнинг соатлик энг кам иш ҳақи оширилади

Қурилиш соҳасида пудрат ва лойиҳалаш ташкилотларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, ходимларнинг соатлик энг кам иш ҳақини оширишни назарда тутувчи Президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади.

17:03 | 01.09.2026
313
Қурилиш соҳасида ишловчиларнинг соатлик энг кам иш ҳақи оширилади
Катталаштириш

Ҳужжатда қуйидаги чоралар белгиланиши режалаштирилмоқда:
▪️ қурилиш соҳасидаги пудрат ва лойиҳалаш ташкилотлари фаолиятини рағбатлантириш;
▪️ ходимлар учун соатлик энг кам иш ҳақини ошириш ва уни барча ҳудудларда бир хил миқдорга келтириш;
▪️ давлат бюджети ҳисобидан амалга ошириладиган қурилиш-монтаж ишлари смета қийматида пудратчиларнинг режали фойдасини 7 фоизгача белгилаш;
▪️ лойиҳалаш ишларини объэктнинг мураккаблиги ва ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб молиялаштиришни такомиллаштириш;
▪️ муҳандислик коммуникация инфратузилмаси учун йиғимлар бўйича аванс тўловини 20 фоиздан 5 фоизга тушириш.
Қарор лойиҳаси 2027 йил январ ойида тайёр бўлиши керак.
Вазифа ижросига Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов, қурилиш вазири Шерзод Ҳидоятов ва иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари Самандар Садуллаев масъул этиб белгиланган.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

402 овоз

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади