Жарима бор, рағбат-чи?
Шу кунларда ҳайдовчиларга йўл қоидаларини бузганлик учун белгиланган жарималар — 12 балли тизимнинг жорий қилиниши кўплаб мулоҳазаларга, эътирозларга сабаб бўлмоқда.

Жарима белгилашда йўлларимиз расволиги, халқимизнинг ижтимоий ҳолати, автотураргоҳлар йўқлиги оқибатида шаҳарлардаги кўчалар бўйлари машиналарга тўлалиги ва бошқа муаммолар инобатга олинганми? Ахир, ўйдим-чўнқир ва тирбанд йўлларда энг моҳир ҳайдовчи ҳам қоидаларга риоя қила олмай қолиши мумкин-ку.
Энг ёмони, жарималар кенг жорий қилингани билан автоҳалокатлар камаймаяпти.
Яқинда ҳайдовчилардан бири нолиб қолди: “Радарлар хорижда ишлаб чиқарилган, антирадарлар хорижда ишлаб чиқарилган, бу халқимизнинг пуллари хорижга чиқиб кетяпти деганидир”. Дарҳақиқат, радарлар тадбиркорлар ва ишлаб чиқарувчилардан бошқа кимга қандай наф келтиряпти? Умуман, радарларни ҳар қадамда ўрнатиш шартми?
Яна бир мулоҳаза. Хўп, жазо бор экан, нега мукофот йўқ? Агар мақсад автоҳалокатларнинг олдини олиш бўлса, рағбат тизимини ҳам йўлга қўйиш керак эмасми? Бир йил, уч йил, беш йил давомида бирон марта ҳам йўл қоидаларини бузмаган ҳайдовчиларга имтиёз борми? Балки шундай қилинса, фойдаси кўпроқ бўлар? Ёки мақсад фақат халқнинг пулини шилишми?
Муҳаббат ТЎРАБОЕВА
Ishonch.uz
Мақолага муносабат
МАВЗУГА ОИД ХАБАРЛАР
ЖамиятПрезидент Қашқадарёда 1 триллион сўмлик сув таъминоти лойиҳаларини икки ойда якунлашни топширди
Фикрлар ва Муҳокама (1)
Anon
Хозирда Республика буйича тадбирколар хохлаган жойига ва нуктасига камера урнатмокда ва жарималарни мазза килип жунатяпди:\nКелинг Тадбиркорларгаям жарима соламиз зиммазига юклимис йул конструкциясини тамирласин тадбиркор узи кайси йулга камера (радар) урнатган булса уша йолни асфальт килип текислам йул полосаларини чиройли килип знакларни куп куйсин \nАгар куймаса йуллар дабдала чукур булса полоса куринмаса уларгаям штраф килинсин йоки камерага тушган штрафларини бекор килсин






