Ўзбекистон олтин захираларини рекорд даражага етказди

17:01 | 08.06.2026
235
Ўзбекистон олтин захираларини рекорд даражага етказди
Катталаштириш

2025 йил 1 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 70,6 миллиард долларни ташкил қилди. Бу ўтган ойга нисбатан қарийб 300 миллион долларга камайган бўлса-да, мамлакат олтин захираларининг физик ҳажми тарихий рекордни қайд этди.

Марказий банк маълумотларига кўра, олтин захиралари қиймати 61,6 миллиард доллардан 61,44 миллиард долларгача қисқарган. Хорижий валютадаги захиралар ҳам 8,72 миллиард доллардан 8,57 миллиард долларга тушган.
Шунга қарамай, мамлакатнинг олтин захиралари 9 тоннага кўпайиб, 423 тоннага етди. Бу Ўзбекистон тарихидаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Айни пайтда захира активларининг қарийб 87 фоизи олтин ҳиссасига тўғри келмоқда.

Мутахассислар қайд этишича, май ойида жаҳон бозорида олтин нархининг пасайиши захиралар қийматига салбий таъсир кўрсатган. Натижада мамлакат халқаро захиралари ҳисобида тахминан 1,5 миллиард долларлик йўқотиш юзага келган.
Энг сезиларли ўсиш қимматли қоғозларга йўналтирилган инвестицияларда кузатилди. Уларнинг умумий қиймати бир ой давомида 1,55 миллиард доллардан 1,85 миллиард долларгача ошган.
Маълумот учун, Ўзбекистон қимматли қоғозларга инвестиция киритишни икки йил аввал атиги 35 миллион доллардан бошлаган эди.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ

Мақолага муносабат

744 овоз

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади