Ўзбекистонда аёллар эркаклардан 35-40 фоиз кам маош олади

10:42 | 24.09.2026
20
Ўзбекистонда аёллар эркаклардан 35-40 фоиз кам маош олади
Катталаштириш

Ўзбекистонда ишлаётган аёллар эркакларга нисбатан ўртача 34 фоиз кам маош олади. Жаҳон банкининг янги ҳисоботида қайд этилишича, бу фарқ дунёдаги ўртача кўрсаткичдан ҳам юқори. Бунга аёлларнинг нисбатан кам ҳақ тўланадиган таълим ва соғлиқни сақлаш каби соҳаларда кўпроқ ишлаши, шунингдек, оилавий мажбуриятлар таъсир қилмоқда.
Хусусан, 0-2 ёшли фарзанди бор аёлларнинг меҳнат бозорида иштирок этиш эҳтимоли фарзанди йўқ аёлларга қараганда 36 фоизга паст. 25-29 ёшли эркакларнинг 96 фоизи меҳнат бозорида фаол бўлган бир пайтда, бу ёшдаги аёлларда мазкур кўрсаткич 38 фоизни ташкил этган. урмуш қурган аёлларда бу кўрсаткич янада паст — 33 фоиз.
Жаҳон банки таҳлилига кўра, корхоналарнинг 38 фоизи аёлларнинг бошқарув лавозимларига етиб бориш имкониятлари пастроқ эканини билдирган. Аёлларнинг меҳнат бозоридаги иштирокини ошириш учун ҳамёнбоп болалар парвариши хизматларини кенгайтириш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш имкониятларини кўпайтириш тавсия қилинган.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади