Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди

13 -14 октябрь кунлари кутилаётган ёмғир сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкин. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар берди.

12:40 | 12.10.2026
•
27
Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди
Катталаштириш

Маълум қилинишича, қуйидаги ҳудудларда сел-сув тошқинлари хавфи мавжуд:

Қашқадарё вилояти — Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши ва Ғузор туманлари;

Сурхондарё вилояти — Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон ва Музробот туманлари;

Самарқанд вилояти — Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Паяриқ, Жомбой ва Иштихон туманлари;

Навоий вилояти — Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех ва Кармана туманлари;

Жиззах вилояти — Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш ва Янгиобод туманлари;

Тошкент вилояти — Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманлари ҳамда Ангрен ва Олмалиқ шаҳарлари;

Наманган вилояти — Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган ва Янгиқўрғон туманлари;

Фарғона вилояти — Сўх, Шоҳимардон, Фарғона ва Бешариқ ҳудудлари;
Андижон вилояти — Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманлари ҳамда Хонобод шаҳри.

Шунингдек, республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир сувлари тўпланиши оқибатида сув босиш ҳолатлари юзага келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилди.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади