Москвадаги парадда 19 та давлат раҳбари қатнашади – ОАВ
Жорий йил 9 май куни Москвада бўлиб ўтадиган Ғалабанинг 80-йиллигига бағишланган парадда 19 та давлат раҳбари фахрий меҳмон сифатида қатнашишини тасдиқлаган.
Рус ОАВларининг ёзишича, ҳарбий парадда Украина ва Молдовадан ташқари МДҲ давлатларининг барча раҳбарлари (жумладан, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам санаб ўтилган), Бразилия ва Буркина-Фасо президентлари Лула да Силва ва Иброҳим Траоре, Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос, Венесуэла етакчиси Николас Мадуро, Вьетнам президенти То Лам, Куба президенти Мигел Диас-Канел, Сербия етакчиси Александр Вучич, ХХР раиси Си Цзинпин ва Словакия бош вазири Роберт Фицоларнинг иштироки режалаштирилган.
РБК Ғалабанинг 80-йиллигига бағишланган парадда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш қатнашмаслигини маълум қилди.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0