Истанбул халқаро аэропортидан учадиган барча парвозлар тўхтаб қолди
Тошкетдан учиши керак бўлган 5 та рейс ҳам бекор қилинган.
Истанбул халқаро аэропортидан учадиган барча авиапарвозлар вақтинчалик тўхтатилгани айтилмоқда.
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси хабарига кўра, бу жорий йил 1 ноябр куни соат 19:00дан бошлаб “Турк ҳаво йўллари” авиакомпанияси электрон тизимида кузатилган муаммолар билан боғлиқ.
Юқоридаги сабабларга кўра, 1-2 ноябр кунлари Тошкент аэропортидан парвозни амалга оширадиган ушбу авиакомпаниянинг барча рейслари ҳам бекор қилинган.
Авиакомпания рўйхатдан ва текширувдан ўтган йўловчиларни вақтинчалик овқат ва яшаш жойи билан таъминлаши ҳақида эълон берган. Жумладан, Тошкентда 1 ноябрда бекор қилинган рейс учун рўйхатдан ўтган 70 нафар йўловчи меҳмонхонага жойлаштирилган.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0