Қозоғистонда ишлаётган ўзбек муҳожирлари мавжуд тартибдан огоҳлантириляпти
Ижтимоий тармоқларда Қозоғистонда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ҳужжатларсиз ва миграция қонунчилигини бузган чет давлатлар мамлакатни тарк этиши сўралгани ҳақидаги хабарлар тарқалди.
Қозоғистонда ишлаётган ўзбек муҳожирларига Қозоғистон ҳукуматининг тегишли ҳужжатларсиз мамлакатда бўлиб турган хорижлик фуқароларни депорт қилаётгани ҳақида тарқалаётган хабарлар юзасидан расмий тушунтириш берилди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг билдиришича, ижтимоий тармоқларда Қозоғистонда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ҳужжатларсиз ва миграция қонунчилигини бузган чет давлатлар фуқароларидан жорий йил 10 ноябридан 21 ноябригача мамлакатни тарк этиши сўралган хабарлар тарқалган. Бу эса Қозоғистон ҳудудида ишлаб юрган ўзбекистонликлар ўртасида кенг тарқалиб, турли тушунмовчиликларни юзага келтирган.
Расмий билдирувга кўра, ушбу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.
Маълумот учун, Қозоғистон ҳукуматининг 2022 йил 31 декабрдаги 1146-сонли қарорига асосан, Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистон давлат чегарасини кесиб ўтган кундан бошлаб, 30 кунгача бўлиб туриши мумкин. Аммо, умумий бўлиш муддати 180 календар куни давомида 90 календар кунидан кўп бўлмаслиги керак, яъни фуқаро узлуксиз 90 календар кунидан ортиқ Қозоғистонда бўлиб туриш мумкин эмас.
Қозоғистонга ишлаш мақсадида борётган Ўзбекистон фуқаролари учун 30 кун ичида иш берувчи билан меҳнат шартномасини тузгач, уни Халққа хизмат кўрсатиш марказида рўйхатга киритиб, 3 ойгача бўлган муддат учун ишлаш ва яшаш учун рухсатнома олиш ёки салоҳиятли иш берувчилар томонидан квота асосида ишга жалб қилиш тартиби мавжуд.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0