Истанбулдаги отишмада бир нафар ўзбекистонлик вафот этди
Жорий йилнинг 2 сентябрь куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида икки жиноий гуруҳ ўртасида қуролли отишма содир бўлди. Бу вақтда воқеа жойига яқин ерда меҳнат фаолиятини олиб бораётган 46 ёшли Ўзбекистон фуқароси асли самарқандлик Н.З. ҳам оғир яраланган ва шифохонага олиб кетилган.
Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси маълум қилди.
Ўзбекистонлик фуқаро кўрсатилган тез тиббий ёрдамларга қарамасдан вафот этган.
Айни вақтда маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар жиноят содир этган шахсларни ушлаб, уларга нисбатан тергов ҳаракатларини бошлаган.
Бош консулхонаси тезкор равишда фуқаронинг жасадини Ватанга юбориш учун унинг яқинларига амалий ёрдам кўрсатган.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0