Бугун Қозоғистонда умуммиллий мотам куни
Жорий йилнинг 28 октябрга ўтар кечаси Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятидаги Костенко кўмир конида содир бўлган портлашда ҳалок бўлганлар хотираси учун бутун мамлакат ўйлаб умуммиллий мотам эълон қилинди.
Кеча президент Тўқаев фалокат қурбонлари оила аъзолари билан бўлиб ўтган учрашувда бу ҳақда маълум қилган ва уларга ҳамдардлик билдирган эди.
“Ўз номимдан ҳамда ҳукумат номидан сизларга ҳамдардлик билдираман. Бу – фожиа. Ҳаммасини тушунаман ва шунинг учун ҳам бу ерга етиб келдим. Керакли барча чораларни кўрамиз, шу жумладан, фалокатда ҳалок бўлган ва жабрланганларнинг оилаларига керакли барча ёрдам кўрсатамиз” – деган у.
Ҳозирга келиб, ҳалокат қурбонлари сони 36 нафарга етган. Яна 10 киши қидириляпти.
Портлаш содир бўлган куни конда 252 нафар ишчи бўлган. Уларнинг 205 нафари юқорига олиб чиқилган.
Конда кўмир қазиб олиш ишлари бир кунга тўхтатилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, кондаги портлашга шахталарда тўпланиб қолган метан гази сабаб бўлган.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0