БМТ бош котибининг ўринбосари Қорақалпоғистонга келди
Бугун, 18 ноябр куни БМТ бош котиби ўринбосари бошчилигидаги делегация Мўйноқ туманига етиб келди.
Делегация аъзоларини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Ф.Эрманов ва туман ҳокими Б.Менглибековлар Мўйноқ аэропортида тантанали кутиб олган. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгашининг расмий портали хабар қилди.
Улар Орол денгизи тубини яшиллантириш, мазкур ҳудудда амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар билан танишишни мақсадида ҳудудни кўздан кечирмоқда.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0