Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 915.1810.27

  • EUR

    13 291.01-152.03

  • RUB

    115.31-11.2

+5C Тошкент шаҳри

+5C Тошкент шаҳри

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+5c

  • Hozir

    +5 C

  • 14:00

    +5 C

  • 15:00

    +5 C

  • 16:00

    +5 C

  • 17:00

    +4 C

  • 18:00

    +4 C

  • 19:00

    +3 C

  • 20:00

    +3 C

  • 21:00

    +2 C

  • 22:00

    +2 C

  • 23:00

    +2 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Yakshanba, 05-January

+5C

  • Hozir

    +5 C

  • 14:00

    +5 C

  • 15:00

    +5 C

  • 16:00

    +5 C

  • 17:00

    +4 C

  • 18:00

    +4 C

  • 19:00

    +3 C

  • 20:00

    +3 C

  • 21:00

    +2 C

  • 22:00

    +2 C

  • 23:00

    +2 C

  • Yakshanba, 05

    +5 +20

  • Dushanba, 06

    +7 +20

  • Seshanba, 07

    +4 +20

  • Chorshanba, 08

    +0 +20

  • Payshanba, 09

    +2 +20

  • Juma, 10

    +2 +20

  • Shanba, 11

    +3 +20

  • Yakshanba, 12

    +4 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Нима учун АҚШда ходимларни ишдан бўшатиш бу қадар осон?

Ҳеч Америка киноларида компания раҳбарлари ходимга тўсатдан “бўлди сиз ишдан бўшадингиз, офисни тарк этиш учун сизга 1 соат берилади” деган жойларига кўзингиз тушганми? Шундан кейин ходим нарсалари солинган коробкани кўтариб, жуда хафа ҳолатда ишхонани тарк этади.
Сиёсат
609 09:34 | 07.10.2024 09:34

Ёки Илон Маскнинг ижтимоий тармоқ орқали ходимлари билан тўғридан-тўғри эфир қилганини кўрганмисиз? Орада қайсидир ходимнинг фикри Илонга ёқмай қолса, у ўйлаб ҳам ўтирмай “сиз бугундан бўшатилдингиз, хо-хо, хо-хо” деб кулади, ҳалиги ходим эса йиғлаб қолади.


Сиз ҳам ҳайрон бўлган бўлсангиз керак: Америкада ходимларни ишдан бўшатиш шунчалик осонми? Қандай қилиб? Олдиндан огоҳлантириш берилмайдими, ёки касаба уюшмаси қўмитаси розилиги-чи? Компенсация-чи?


Аслида ҳам, АҚШда ходимларни иш берувчи ташаббуси билан ишдан бўшатиш шу қадар осон ва тез тугалланадиган иш. Бу борада меҳнат қонунчилиги иш берувчи компанияларнинг манфаатларига кўпроқ қарайди десак, адашмаймиз.


Одатда иш берувчи ёки HR бўйича менежер ходим билан учрашади ва унга бугундан ишдан бўшатилганини маълум қилади ҳамда ходимга ўз шахсий нарсаларини йиғиштириш ва ишхонани тарк этиш учун бир неча соат вақт беради. Агар бу вақтда улгурмаса, хавфсизликка масъул бўлган ходимлар қўл-оёғидан кўтариб “секингина” ташқарига кузатиб қўяди уни.


Нега АҚШда бундай деган савол туғилади. Ушбу ёндашувнинг асосий сабаби шундаки, Қўшма штатларда at-will тамойиллари бўйича тузиладиган махсус меҳнат келишувлари бор. Бундай келишув компанияга ишга киришдан олдин тарафларнинг, шу жумладан, ходимнинг мутлақо ихтиёрига кўра тузилади. Бундай келишувларга кўра иш берувчи ходимни ҳар қандай сабабга кўра, исталган вақтда ишдан бўшатиш ҳуқуқига эга бўлади, асосийси дискриминация, яъни камситишга йўл қўйилмаса бўлди. Аt-will келишувлари иш берувчиларга ходимни ҳеч қандай асосларсиз ва ҳеч қандай огоҳлантиришсиз осонгина ишдан бўшатиш имконини беради.


АҚШ демократиясининг ўрнак бўлолмайдиган жойлари ҳам бор, улардан бири юқорида кўрсатганимиздек, меҳнат муносабатларида қонунчилик у қадар ижтимоийлашмаганидир.


Бу борада Ўзбекистоннинг ўзини оладиган бўлсак, кузатувчиларимиз жуда яхши билишади, бизда ходимларни ишдан бўшатиш осон иш эмас. Бу борада қонунларимиз иш берувчилардан кўра ходимларнинг манфаатларини кўпроқ ҳимоя қилади.


Саидали МУХТОРАЛИЕВ,
амалиётчи юрист


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид