Валюта UZS
  • USD

    12 831.81-25.54

  • EUR

    14 606.45-66.36

  • RUB

    163.750.3

+37C

+37C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+37c

  • Hozir

    +37 C

  • 19:00

    +34 C

  • 20:00

    +32 C

  • 21:00

    +31 C

  • 22:00

    +29 C

  • 23:00

    +26 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 05-June

+37C

  • Hozir

    +37 C

  • 19:00

    +34 C

  • 20:00

    +32 C

  • 21:00

    +31 C

  • 22:00

    +29 C

  • 23:00

    +26 C

  • Payshanba, 05

    +37 +20

  • Juma, 06

    +26 +20

  • Shanba, 07

    +29 +20

  • Yakshanba, 08

    +33 +20

  • Dushanba, 09

    +31 +20

  • Seshanba, 10

    +31 +20

  • Chorshanba, 11

    +34 +20

  • Payshanba, 12

    +27 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Жанубий Кореяда президент сайловлари бошланди: ярим йиллик сиёсий нотинчликларга нуқта қўйиладими?

Жанубий Кореяда олти ой давом этган сиёсий можаролардан сўнг бугун эрталаб президент сайловлари учун овоз бериш жараёни бошланди. Мамлакатдаги бу муҳим сиёсий жараён Юн Сок Ёль раҳбарлигида йўл қўйилган хатолар ва сиёсий беқарорлик даврини тугатиши мумкин.
Сиёсат
357 16:28 | 03.06.2025 16:28

Сайловлар Жанубий Корея учун катта аҳамиятга эга. АҚШнинг стратегик иттифоқдоши сифатида бу мамлакат Осиё минтақасида сиёсий ва маданий нуфузга эга. Бироқ охирги бир неча ой ичида юртда юзага келган раҳбарлар алмашинуви беқарорлик ва иқтисодий қийинчиликларга сабаб бўлди. АҚШ президенти Доналд Трамп Жанубий Корея барқарорликни тикласа, унинг иқтисодиётини қайта ривожлантиришда қўллаб-қувватлашини маълум қилди.


Икки асосий номзод: Ли Жемён ва Ким Мунсу


Сайловда асосий рақобат икки номзод – Ли Жемён ва Ким Мунсу ўртасида кечмоқда. Ли Жемён Либерал-демократик партия вакили ҳисобланади. Камбағал оилада улғайган Ли ўз меҳнат фаолиятини заводда бошлаб, кейин инсон ҳуқуқлари бўйича адвокат сифатида танилган. У Сеулнинг собиқ мэри ва провинция губернатори лавозимларида ишлаган. 2022 йилги президентлик сайловларида мағлуб бўлгандан сўнг, парламент аъзоси сифатида фаолият юритди.


2024 йил январь ойида оммавий тадбир пайтида Ли суиқасдга учраган — унинг бўйнига пичоқ уриб кетилган, аммо у омон қолган. Унинг сайлов дастурида сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар, хусусан, президент ваколатларини чеклаш, президентлик муддатини икки марта тўрт йилга қайта кўриб чиқиш ва конституцияни янгилаш каби таклифлар мавжуд.


Лининг асосий рақиби – Консерватив "Халқ кучи" партиясидан Ким Мунсу. 73 ёшли Ким меҳнат соҳасидаги узоқ йиллик фаолияти билан танилган. У ўз вақтида меҳнат вазири лавозимида ишлаган ва университет доирасида меҳнат ҳуқуқлари бўйича фаолият олиб борган. Ҳибсга олинган ва кейин озод этилган Ким партия ичидаги бир неча ойлик сиёсий курашдан сўнг президентликка номзод сифатида кўрсатилди.


Май ойида собиқ президент Ёль партияни тарк этиб, ўз тарафдорларини Кимни қўллаб-қувватлашга чақирди. Бу эса сайловда Кимнинг позициясини янада мустаҳкамлади.


Натижалар қачон эълон қилинади?


Сайлов участкалари сешанба куни эрталаб очилди. Расмий натижалар чоршанба куни эълон қилинади.


Жанубий Корея бу сайлов орқали нафақат янги етакчини, балки мамлакатнинг келажак йўналишини ҳам танламоқда. Иқтисодий барқарорлик, сиёсий ислоҳотлар ва минтақавий нуфуз масалаларида янги президентнинг позицияси ҳал қилувчи аҳамият касб этади.


Салоҳиддин Саидов,
Жаҳон тиллари университети халқаро журналистика факультетининг 2-босқич талабаси


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид