Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 803.0626

  • EUR

    13 902.84-17.77

  • RUB

    131.840.4

+2C

+2C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+2c

  • Hozir

    +2 C

  • 08:00

    +4 C

  • 09:00

    +8 C

  • 10:00

    +13 C

  • 11:00

    +16 C

  • 12:00

    +18 C

  • 13:00

    +19 C

  • 14:00

    +19 C

  • 15:00

    +19 C

  • 16:00

    +19 C

  • 17:00

    +17 C

  • 18:00

    +15 C

  • 19:00

    +13 C

  • 20:00

    +12 C

  • 21:00

    +9 C

  • 22:00

    +7 C

  • 23:00

    +7 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 18-October

+2C

  • Hozir

    +2 C

  • 08:00

    +4 C

  • 09:00

    +8 C

  • 10:00

    +13 C

  • 11:00

    +16 C

  • 12:00

    +18 C

  • 13:00

    +19 C

  • 14:00

    +19 C

  • 15:00

    +19 C

  • 16:00

    +19 C

  • 17:00

    +17 C

  • 18:00

    +15 C

  • 19:00

    +13 C

  • 20:00

    +12 C

  • 21:00

    +9 C

  • 22:00

    +7 C

  • 23:00

    +7 C

  • Juma, 18

    +2 +20

  • Shanba, 19

    +4 +20

  • Yakshanba, 20

    +6 +20

  • Dushanba, 21

    +10 +20

  • Seshanba, 22

    +10 +20

  • Chorshanba, 23

    +12 +20

  • Payshanba, 24

    +7 +20

  • Juma, 25

    +7 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

17 миллиондан 23 миллион тиражгача – 2024 йилда ҳам талашиб сотилаётган журналлар

Замонавий технологиялар асрида ҳам айрим журналлар ўрни ва нуфузини йўқотганича йўқ. Тараққий этган мамлакатларда чоп этилаётган журналларнинг бугунги тиражи кишини ҳайратлантиради – айни пайтда ер юзида миллионлаб нусхада нашр қилинётган бир қатор журналлар бор.
Колумнистлар
364 11:37 | 20.06.2024 11:37

Журнал французча “кундалик”, “кундалик эслатма”, каби маъноларни билдирса-да, унда кунлик воқеалардан фарқли, турли ижтимоий-сиёсий, илмий, ишлаб чиқариш ва бошқа масалаларга оид мақолалар ёки тезислар, йирик ҳисоботлар эълон қилинади. Шубҳасиз, журнал – энг сўнгги тенденциялардан хабардор бўлиш ва сизни қизиқтирган мавзуларни чуқур ўрганишнинг ажойиб усули.


Ishonch.uz энг оммабоп журналларни қайд қилувчи “Magazine Publisher International” халқаро рўйхатига кирган машҳур журналлар билан таништиради. Мазкур рўйхат ҳар йили янгиланиб боради. Рўйхатга кириш ҳуқуқига эга бўлиш учун журнал ҳар йили камида 500 000 нусхада сотилган бўлиши керак.


Демак, 2024 йилда донғи кетган, дея қайд қилинган айрим журналлар билан танишамиз:


“Time”


“Time” – Нью-Йорк шаҳрида нашр этиладиган ҳафталик янгиликлар журнали. У ҳафталик журналлар бўйича дунёдаги энг катта тиражга эга. “Time” 2024 йилги дунёдаги энг яхши 10 та журналдан бири”, деб тан олинган.


“Vogue”


“Vogue” – Американинг мода ва турмуш тарзини ёритувчи нашр. Журналга 1892 йилда саноат фахрийси Артур Балдвин асос солган. Журнал Нью-Йоркдаги “Lord & Taylor” каби дўконлар тармоғи ҳамда баъзи корпорациялар ҳомийлиги туфайли барқарор тиражга эга бўлди. Бугунги кунда нашр Европа ва Осиё бўйлаб сотилади. Қолаверса, Шимолий Америка бўйлаб уни ҳар ойда 17 миллиондан ортиқ ўқувчи сотиб олиб ўқийди. У 2024 йилда дунёдаги энг яхши 10 та журналдан бирига айланди.


“People”


“People” яъни “Одамлар” номли журнал. Унинг тиражи айни дамда 23 миллиондан ортиқ. Ушбу ойлик нашр сиёсатдан тортиб, машҳурларнинг ғийбатигача бўлган мавзуларни қамраб олади ва бошқа ҳеч бир жойда мавжуд бўлмаган эксклюзив интервьюларни тақдим этади. Қолаверса, “People” журнали ҳафталик янгиликларни электрон почта орқали улашиб туради, шунинг учун обуначилар хабар олишда муаммога дуч келмайдилар.


“National Geographic”


Бу нашр - китоблар, журналлар ва бошқа турли манбалар орқали таълим мазмунини жамлаб, тақдим этади. Нашрга 1888 йилда америкалик тадбиркор Гилберт Гросвенор томонидан асос солинган. У ўзининг машҳур журналидан тарих, география ва маданият, шунингдек, космик тадқиқотлар ёки табиий офатлар каби илм-фан мавзуларида хабар бериш учун фойдаланади. Нашр ўзининг узоқ умри давомида журналистик маҳорати учун 100 дан ортиқ мукофотларни қўлга киритди. Шунингдек, 1962 йилдан бери 4 та “Эмми” ва 12 та “Пулицер” мукофотига сазовор бўлди. Нашр бугунги кунда Америкадаги энг машҳур журналлардан бирига айланган.


“Forbes”


Forbes” – бизнес, молия ва иқтисод оламини ёритувчи журнал. Ушбу нашрнинг ҳар бир муқоваси нархи сиз қайси мамлакатда эканлигингизга қараб фарқланади. Журналда долзарб экспертларнинг мақолалари чоп этилади. Шунингдек, сарфлайдиган маблағлағингиз ёки бошқа бирор нарсага инвестиция киритишда тўғри қарор қабул қилишингиз учун кўмаклашади. Яъни дунё бўйлаб содир бўлаётган долзарб иқтисодий муаммолар ҳақида обуначиларига чуқур шарҳлар тақдим этади. Журналда молиявий маълумотлар ва йиллик ҳисоботлар каби маълумотлар ҳам эълон қилинади.


“WIRED”


“WIRED” журнали 1993 йилда ташкил этилган. Мазкур нашр технология ва интернет маданиятга қандай таъсир қилиши ҳақида хабар берувчи Америка журнали саналади. Журнал Сан-Францискода чоп этилади, унинг тиражи ҳар ойда бир миллиондан ошади. (Айрим маълумотларга кўра икки миллиондан ортиқ). Мазкур нашрга компьютерлар кенг қўлланилмаган даврда Луи Россетто ва Жейн Меткалфлар асос солган. Бу нашр 2000 йилда “ADVERTISING AGE” томонидан “Йил журнали” деб эътироф этилган.


“Game Informer”

Бу–турли ўйинлар ҳақида маълумот берувчи ва барча платформалардаги видео ўйинларга йўналтирилган ойлик журнал. Журналга 1991 йилда асос солинган ҳамда ўша вақтдан бери унинг тиражи ўзгармади. Журнал ҳар ойда уч миллиондан ортиқ ўқувчига эга бўлади.


“Good Housekeeping”

1885 йилда ташкил этилган “Good Housekeeping” журнали пазандачилик, овқатланиш ва гўзаллик бўйича маслаҳатларга ихтисослашган дунёдаги етакчи аёллар журналларидан бири ҳисобланади. Ушбу журнал пайдо бўлганига 120 йилдан ошган бўлса-да, унинг обуначилари сероб. Унинг тиражи ойига ўртача тўрт миллион ўқувчини ташкил қилади. Нашр дастлаб электр энергияси ҳақида мақолалар чоп этиш билан шуғулланган, аммо икки йилдан сўнг оила йўналишига ўзгарди. Журнал ҳар йили “Энг яхши маҳсулотлар” рўйхатини эълон қилади. Шунингдек, у йил давомида бошқа махсус ҳисоботларни нашр этади, уларда албатта, стратегиялар ва соҳа мутахассисларининг маслаҳатлари бўлади.


Мафтуна Каримова


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Колумнистлар
Колумнистлар