Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 687.70-7.17

  • EUR

    13 790.2623.94

  • RUB

    140.030.55

+17C

+17C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+17c

  • Hozir

    +17 C

  • 23:00

    +17 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Seshanba, 21-May

+17C

  • Hozir

    +17 C

  • 23:00

    +17 C

  • Seshanba, 21

    +17 +20

  • Chorshanba, 22

    +18 +20

  • Payshanba, 23

    +20 +20

  • Juma, 24

    +19 +20

  • Shanba, 25

    +18 +20

  • Yakshanba, 26

    +13 +20

  • Dushanba, 27

    +17 +20

  • Seshanba, 28

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Шумахер – шон-шуҳрат, муваффақият ва аянчли фожиага йўғрилган ҳаёт

Михаил Шумахер жамоатчилик кўз ўнгидан деярли ғойиб бўлганига ўн йил тўлган бўлса-да, унинг фамилияси бутун дунёда, жумладан ўзбекистонликлар орасида ҳалигача машҳур. Маҳоратли пойгачи ихлосмандлар қалбидан шунчалик жой эгаллаганки, қаерда катта тезликда кетаётган учар ҳайдовчиларни кўришса, Шумахер номи ёдга келаверади. Ҳатто уни бирор марта кўрмаган, пойгаларини кузатмаган ҳозирги авлод ҳам автомобилни учириб кетганларга қарата: “Шумахер эканку” деб қўйишни одат қилишган.
Колумнистлар
514 12:42 | 02.12.2023 12:42

Бахтсиз ҳодиса туфайли ногирон бўлиб қолган, ҳатто узоқ вақт комада ётган спортчи ҳали-ҳануз инсонлар учун тезлик, чаққонлик тимсоли саналади.


Рекордчи Шумахер


Шумахер фамилиясининг машҳурлиги, албатта Михаилнинг пойгада эришган улкан ютуқлари билан боғлиқ. Бу йил 54 ёшини қарши олган спортчи ўтган аср охирида “Формула-1”ни том маънода “ёндирган”. Шумахер ушбу мусобақада нақ етти марта ғолиб чиққан ва кетма-кет беш марта чемпион бўлиб рекорд натижа қайд этган. Шунингдек, у қисқа масофалар ва иккинчи ўрин ғолиблигини энг кўп қўлга киритган спортчи сифатида ҳам рекордчи саналади.


Фаолият


Михаил гўдаклигидаёқ пойга оламига кириб келди, унинг отаси Рудолф соҳага алоқадор инсон эди. У тўрт яшарлигидаёқ картинг (пойга машиналари ҳайдаш) билан шуғуллана бошлаган ва ҳатто бир бор темир устунга урилган. Бироқ тўқнашув ёш Шумахерда қўрқув уйғотмади ва ортга қайтишига сабаб бўлмади.
Аммо ёш чеклови туфайли болакай Шумахер анча вақтгача ўзини кўрсатишнинг иложини тополмади. Ҳатто ёш истеъдод автомеханик ёрдамчиси сифатида ҳам ишлаб юрди. Охир-оқибат унинг ноёб истеъдодидан бохабар бўлган менежер Вилли Вебер унинг “Формула-3”га қатнашиши ва кейин Mercedez жамоаси билан шартнома имзолашига кўмаклашди.
Бу мусобақада Шумахер 1989 йилда учинчи ўринни эгаллади. Бир йил ўтиб эса Макао гран-присида зафар қучди. 1990 йилда у “Формула-3” бўйича Германия чемпионлигини қўлга киритди ва 1992 йилда Benetton жамоаси сафига кириб, Белгиянинг Спа шаҳридаги “Формула-1” пойгасида энг қийин трассалардан бирида учинчи бўлди. 1994 йилда эса илк чемпионлик қўлга киритилди.


Аёвсиз ҳайдаш услуби ва трассадан ташқарида ўта камгаплигига қарамай, Шумахер тезда кўплаб мухлисларни ўзига жалб эта олди. "Формула 1" сайтида ёзилишича, у нафақат қобилиятли, балки пойгачи ўз дунёқараши ва менталитетига ҳам эга бўлган, бу эса унга икки сонияда қарорлар қабул қилишга ёрдам берган.
Шумахер ўзгарувчан шароитларга қандай мослашишни ва машинани тезликда ҳаракатланаётганда олдиндан ўйлашни биларди. У ажойиб жисмоний ҳолатда бўлган ва буни узоқ вақт давомида барқарор сақлаб қола олди. “Ҳеч бир Ferrari ҳайдовчиси жамоа билан Шумахерчалик қаттиқ меҳнат қилмаган”, — дейилади “Формула-1" хотираларида.


Юлдузли онлар


Шумахер фаолиятининг чўққиси “Феррари” сафидаги натижалар саналади. 1995 йилда жамоа билан шартнома имзолаган спортчи дастлаб бироз камтарона натижалар қайд этди. Италия, Австрия ва Испанияда гран-приларида зафар қозонди ва шахсий ҳисобда учинчи ўринни эгаллади.
2000 йилда Шумахер Япония гран-присида ғалаба қозонди ва “Феррари”га 21 йил кутилган натижани олиб келди. 2001-2004 йиллар ҳам немис спортчисига омад келди, у чемпионлик бўйича мутлақ рекорд ўрнатди. Шу йилларда уни тўхтатиб бўлмади. Аммо 2005 йил Шумахер ва “Феррари” учун омадсиз келди, етакчиликни “Рено” жамоаси илиб кетди.
Фаолиятидаги муваффақиятсизликлар бошлангач, 2006 йилда Шумахер пойгадан кетишини эълон қилди. Лекин 2009 йилда у қайтишга қарор қилди. Афсуски, Шумахернинг юлдузлик онлари ва ажойиб натижалари ниҳоясига етганди. Фақатгина 2012 йилдаги Европа гран-присида Шумахер учинчи ўринни эгаллаб, подиумга кўтарилишга муваффақ бўлди, холос. Спортга қайтиши “ёпишмагани”ни кўрган спортчи бутунлай кетишга қарор қилди.


Тоғдаги фожиа


2013 йил декабрида дунё нигоҳи яна Шумахерга қаратилди: афсуски бу хайрли воқеа сабаб эмасди. Француз Алп тоғларидаги Мерибел курортида спортчи чанғи учаётиб катта бахтсизликка учради. Шумахер боши билан қояга бориб урилган, шлеми қоқ иккига бўлиниб кетган. Бемор ярим йил комада ётди, ундан кейин ҳам собиқ пойгачининг аҳволи жамоатчилик учун жуда сирли бўлиб қолди. Энди мухлислар унинг аҳволи ҳақида ОАВда чиқадиган пайдар-пай маълумотлар орқали билиб оларди. Жумладан, 2016 йилда Шумахернинг соғлиғи учун 16 миллион евродан ошиқ маблағ сарфлангани, оила унинг хусусий самолёти ва Норвегиядаги уйини сотишга мажбур бўлгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди.


2018-2020 йилларда Шумахер анча ўзига келиб қолгани ва тузалаётгани ҳақида маълумот берилди. Бироқ 2021 йил Neftlix платформасида чиққан суҳбатда Шумахернинг аёли ва ўғли унинг мустақил ҳаракат қила олмаслиги ва атрофдагилар билан мулоқот қилишида муаммолар борлигини тасдиқлашди.
Шу ўринда таъкидлаш керакки, Шумахернинг спортдаги фаолияти изсиз кетган эмас. Унинг ўғли Мик Шумахер ҳам ота йўлидан кетди. Гарчи спортда унчалик порламаган бўлсада, Мик 2021-2022 йилларда Haas жамоаси сафида “Формула-1” мусобақаларида қатнашди.


Аброр Зоҳидов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0