Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 687.70-7.17

  • EUR

    13 790.2623.94

  • RUB

    140.030.55

+19C

+19C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+19c

  • Hozir

    +19 C

  • 22:00

    +18 C

  • 23:00

    +18 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Seshanba, 21-May

+19C

  • Hozir

    +19 C

  • 22:00

    +18 C

  • 23:00

    +18 C

  • Seshanba, 21

    +19 +20

  • Chorshanba, 22

    +19 +20

  • Payshanba, 23

    +22 +20

  • Juma, 24

    +19 +20

  • Shanba, 25

    +20 +20

  • Yakshanba, 26

    +14 +20

  • Dushanba, 27

    +18 +20

  • Seshanba, 28

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Тарих саҳифалари: Ўн миллионлаб одамнинг ёстиғини қуритган очарчиликлар

Очлик, миллионлаб қурбонлар деганда кўз ўнгимизга собиқ СССРда 1922-32 йилларда содир бўлган даҳшатли очлик келади. Бу жараён Россия, Украина, Қозоғистон аҳолисининг катта қисмига таъсир қилган. Афсуски, бундай машъум воқеалар тарих саҳифаларида яна топилади.
Колумнистлар
630 14:45 | 29.11.2023 14:45

Жумладан, бундан тахминан 250 йил аввал (1769-1773 йилларда) Ҳиндистон шарқидаги Бенгалияда катта очарчилик юз беради. Оқибатда етти миллиондан ўн миллионгача киши бу очликдан қирилиб кетгани айтилади (айрим манбаларда 1,5 млн. киши ҳалок бўлган деган фаразлар бор). Даҳшатли томони, бу рақам ҳудуд жами аҳолисининг учдан бирини ташкил қиларди.


Бу нега содир бўлди?


Ҳиндистон XVIII аср охирига келиб, деярли мустақил феодал давлатчаларга бўлиниб кетган, Бобурийлар давлати жуда заифлашиб қолганди. Пайтдан фойдаланган европалик мустамлакачилар мамлакатга суқилиб кира бошладилар. Буюк Британия империясининг қудратли Ост-Индия компанияси савдо ниқоби остида Ҳиндистонни инглиз мустамлакачилигини ёя бошлади.


Оқибатда 1757 ва 1764 йилларда катта тўқнашувлар юз берди. Бу урушлар Британия ғалабаси билан тугади, оқибатда Ост-Индия компанияси катта ҳудудларни эгаллаб олди.


Мустамлакачилар ҳудудни аёвсиз талай бошладилар, бу ҳам етмагандай, иқтисодий ҳаётга фаол аралаша кетдилар. Айнан ҳудуд ҳаётига нотўғри аралашиш ва нўноқ сиёсат даҳшатли очликни келтириб чиқарган асосий сабаблардан бўлди.


Ижара солиғи тахминан икки баравар оширилди. Ўша давр замондошининг гувоҳлик берганидек: “Улар деҳқонлардан ҳамма нарсани охиригача тортиб олдилар. Солиқ йиғишда қийноқлар (масалан, қамчилаш), жумладан, ўлим қўлланилган, уларнинг қурбонлари ҳатто болалар эди”.


Маҳаллий савдогарларга ташқи савдо билан шуғулланиш тақиқлаб қўйилди. Инглизлар Бенгалия ичидаги савдонинг энг муҳим тармоқларини монополияга олдилар. Юз минглаб бенгал ҳунармандлари мажбурий равишда компаниянинг савдо нуқталарига бириктирилган, улар ўз маҳсулотларини минимал нархларда, кўпинча уларга ҳеч қандай ҳақ олмасдан етказиб беришга мажбур бўлишган.


Бозорлар, дон омборлари бутунлай вайрон қилинган. Шоли экиладиган катта ҳудудларга тамаки ва бошқа экинлар экиб юборилди.


Ост-Индия амалдорлари эса фойда илинжида туз, опий ва тамаки монопол савдоси жамиятини туздилар. Заминдорлар ва тўғридан-тўғри ишлаб чиқарувчилар бу жамиятга товарларни мажбурий арзон нархда топширишлари шарт эди. Бу ҳинд ер эгаларининг ҳам, деҳқонлар ва ҳунармандларнинг ҳам ҳалокатига олиб келди, аммо компания кескин бойиб кетди.


Бунинг устига 1768-69 йилларда қурғоқчилик юз берди. Босқин ва табиий офат бир бўлиб, Бенгалия аҳолисининг устига очлик балоси ёғилди.


Маълумотларга кўра, очликдан ҳозирги Ҳиндистоннинг Ғарбий Бенгалия штати ҳудуди ва Бангладеш катта зарар кўрган. Гарчи 1770 йилда қурғоқчилик чекинган бўлсада, бу очликка таъсир кўрсата олмади. Ҳатто 1780-90 йилларда ҳам миллионлаб одамлар унинг қурбони бўлди.


Катта ҳудудлар жунглига айланди


Очлик натижасида кўпгина аҳоли пунктлари кимсасиз ҳудудларга айланди, экин майдонлари яна чангалзор ҳолига келиб қолди.
Ҳинд иқтисодчиси, Нобел мукофоти соҳиби Амартия Сен ушбу очарчиликка сунъий вужудга келтирилган воқелик дея таъриф беради. Унинг айтишича, нафақат Бенгалия, балки Ҳиндистон ҳудуди мазкур йилларгача ўз тарихида бунчалик катта очликка дуч келмаган.


Очлик яқин тарихда ҳам кузатилган


Бахтга қарши, 1769-1773 йиллардаги фалокат ягона бўлиб қолмади. Иккинчи жаҳон уруши шиддат билан давом этаётган 1943 йилда, Буюк Британия империяси ҳукми остидаги Бенгалияда яна очарчилик бошланди.


Ушбу ҳодиса оқибатида камида 800 минг кишидан 3,8 миллион кишигача одам ҳалок бўлгани айтилади. Очарчиликка озиқ-овқат маҳсулотларига талабнинг кескин ошиши ва 1942 йилда кузатилган кучли циклон таъсир қилди. Ноқулай об-ҳаво гуруч етиштириладиган катта ҳудудларни вайрон қилди. Кўчалар очлик қурбонларининг мурдаларига тўлиб кетди.


Шунингдек, мустамлакачи британ ҳукуматининг ҳаракатлари ҳам фалокатни кучайтирди. Аҳоли очарчиликдан азият чекиб турганда, инглизлар 80 минг тоннадан ошиқ донни ҳудуддан олиб чиқиб кетди. Бундан ташқари Япония босқини рўкач қилиниб, аҳолидан одам ташувчи қайиқлар тортиб олинди. (Инглизлар японларга қарши “ёндирилган ер” тактикасини қўллаганлар). Натижада балиқчилар денгизда ов қилиш имкониятидан маҳрум бўлдилар.


Ўша пайтда қудратда бўлган Черчилл ҳукумати ҳам Бенгалияни қутқаришга қизиқиш билдирмади. Чунки Иккинчи жаҳон уруши шиддат билан борар, кўпчиликнинг эътибори Европадаги фронтларга қаратилган эди.


Ниҳоят, 1947 йилга келиб Ҳиндистон мустамлакачилик зулмидан озод бўлди. Ҳозирда Бенгалия ҳудуди иккига бўлинган бўлиб, Ғарбий ҳудуд Ҳиндистон штати саналади. Шарқий Бенгалияда эса Бангладеш давлати ташкил топган.


Аброр Зоҳидов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0