“Қарғалар”ни “Андижон полькаси”га аралаштирманг
“Шуҳрат” медали соҳиби, Андижон тумани маданият уйининг бадиий раҳбари Абдулазиз Юсупов 50 йилдан бери “Андижон полькаси” рақсини маромига етказиб ижро этиб келади. Моҳир раққос халқимиз суйган полька рақсини дунёга довруғини таратган.
Етмиш ёшни қоралаётган рақс устаси шу кунларда бу халқ ўйини даражасида оммалашган рақсни турли каттаю кичик давраларда баъзи бир камчиликлар билан ижро этилишига бефарқ эмас.
-“Андижон полькаси”га яктакни пешини қайириб, елкасини очиб ўйнаш русум бўлаётгандек, аслида бундай кийимда фақат “Қарғалар”га ўйналади, - дейди рақс устаси. - Қолаверса, қизларни эркакча кийимда полькага ташлашларини оқлаб бўлмайди. Аслида, бу рақснинг аёлларга хос услуби ва кийими бор. Афсус, бу борада чалкашлик юз бермоқда.
Анваржон Ҳалимов ,"ishonch.uz"
Элёрбек Ҳолиқов, оператор, монтаж устаси
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0