Дунёдаги энг иссиқ об-ҳаво қачон кузатилган?
Дунёдаги энг юқори ҳаво ҳарорати, яъни 56.7°C га тенг иссиқлик 1913 йил 10 июлда АҚШнинг Калифорния штати Ўлим водийсида қайд этилган. Либия шаҳрида эса бу кўрсаткич 58°C ни ташкил этган.
Ўлим водийси чўлдан иборатлиги туфайли ўзининг ҳаддан ташқари иссиқлиги билан машҳур. Водий иссиқликни ушлаб турадиган ва ёз ойларида кучли ҳароратни яратадиган табиий ўчоқ вазифасини бажаради. 1913 йилда Ўлим водийсида ўрнатилган рекорд метеорологлар ва иқлимшунослар томонидан ҳар томонлама ўрганилган ва тасдиқланган.
Европадаги энг юқори ҳарорат 2021 йилда Италиянинг Сицилия оролидаги Сиракуза шаҳри яқинида қайд этилган - 48,8°C.
Бундай об-ҳаво шароити расмийларни мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилишга мажбур қилди. Ўрта Ер денгизини қоплаган юқори босимли иссиқлик гумбази экстремал об-ҳаво ҳодисаларининг домино эффектини келтириб чиқарди.
Бунгача рекорд бир неча ўн йиллар давомида Грецияга тегишли эди. 1977 йилда Афинада +48C ҳарорат қайд этилган.
Жанубий Европанинг бошқа қисмларида ҳам термометр қирқ беш градуслик белгидан юқорига кўтарилди. Шундай қилиб, Португалияда 2003 йилда жануби-шарқий кичик Амарележа шаҳрида ҳарорат 47,3°С, 2021 йилда Испанияда эса 47,6 ° га кўтарилган.
Ўзбекистонда ҳавонинг максимал ҳарорати Термиз шаҳрида қайд этилган - 50 даража (1944 йил июль). Ҳудуднинг кўп қисмида йиллик ёғингарчилик 200-300 миллиметрдан ошмайди.
Азиза Хайриддинова,
Ўзбек тили ва адабиёти университети 2-босқич талабаси
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0