Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 920.48-7.79

  • EUR

    13 436.01-26.2

  • RUB

    130.170.51

-1C

-1C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

-1c

  • Hozir

    -1 C

  • 06:00

    -1 C

  • 07:00

    -1 C

  • 08:00

    -2 C

  • 09:00

    -2 C

  • 10:00

    -0 C

  • 11:00

    +1 C

  • 12:00

    +3 C

  • 13:00

    +4 C

  • 14:00

    +5 C

  • 15:00

    +5 C

  • 16:00

    +5 C

  • 17:00

    +4 C

  • 18:00

    +3 C

  • 19:00

    +2 C

  • 20:00

    +0 C

  • 21:00

    -0 C

  • 22:00

    -1 C

  • 23:00

    -1 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 27-December

-1C

  • Hozir

    -1 C

  • 06:00

    -1 C

  • 07:00

    -1 C

  • 08:00

    -2 C

  • 09:00

    -2 C

  • 10:00

    -0 C

  • 11:00

    +1 C

  • 12:00

    +3 C

  • 13:00

    +4 C

  • 14:00

    +5 C

  • 15:00

    +5 C

  • 16:00

    +5 C

  • 17:00

    +4 C

  • 18:00

    +3 C

  • 19:00

    +2 C

  • 20:00

    +0 C

  • 21:00

    -0 C

  • 22:00

    -1 C

  • 23:00

    -1 C

  • Juma, 27

    -1 +20

  • Shanba, 28

    -1 +20

  • Yakshanba, 29

    3 +20

  • Dushanba, 30

    +5 +20

  • Seshanba, 31

    +3 +20

  • Chorshanba, 01

    +2 +20

  • Payshanba, 02

    +0 +20

  • Juma, 03

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Футболда яна ютқаздик. Ўзбекистон қайси спорт турида етакчи бўлиши мумкин?

Анъана бузилмади, Қатар майдонларида тўп сурган футболчиларимиз анча умидлантиришган бўлса-да, барибир ютқазишди. Шундай паллаларда савол туғилади – футболни-ку эплай олмас эканмиз, унда қайси спорт турларида ғолиб бўлишимиз мумкин?
Спорт
691 15:18 | 06.02.2024 15:18

Бу савол билан муштарийларга юзландик ва жуда қизиқарли жавоблар олдик. Кўпчилик ўз фикрини ҳазил аралаш билдирган бўлсада, маълум умумийлик ҳам сезилиб туради. Шу билан бирга таҳлилий ёндошувлар ҳам битилган бўлиб, бу алоҳида ўрганишга ҳам арзийди.


Жумладан, шоир Зоҳиджон Олов шундай фикрлар билдирган:


– Бизникилар то қиёматгача яккакурашларда ғолиб бўлади! Жамоавий баҳсларда эса ҳеч нарсага эришолмайди. Футбол шулар жумласидан. Нега? Чунки ўзбек миллатининг табиатида индивидуализм кучли, худбинлик устивор. Ўз+бек, яъни у ўзига бек, ўзи учун ўзи қайғурадиган хилидан. Жамоавий ўйинларда эса унинг номи ярқ этмайди, кимгадир тўпни ошириш, унинг шуҳрат қозонишига ёрдамлашиш оғирлик қилади. Гол бўлса-бўлмаса, ўзим тепсам дейишининг боиси шу.


* * *


Жавоҳир Абдуманнон:


– Бирорта спорт турида етакчи бўлолмайди. Умуман бирор соҳада етакчи бўлиш имконсиз. Коррупция, непотизм урчиган ерда бирор нима унмайди. Бокс, шахмат ва шунга ўшаган бир кишининг таъсири сабаб маълум муддат юқорилаш бу юксалишни англатмайди. Хуллас ҳаммаси бекор.


* * *


Дилмурод Парпиев:


– 2003 йилларда “Халқ сўзи” газетасида ишлаганимда, бир психологнинг мақоласини таржима қилгандим. Унда айтилишича, мамлакат спортчиларининг қайси спорт турида муваффақият қозониши, бармоқ учидаги чизиқлар билан боғлиқ экан. Бармоқ учидаги чизиқлар қанчалик зич бўлса, оммавий спорт турлари, дейлик футбол, волейбол, баскетболда кўпроқ зафар қучишаркан. Бундай инсонлар, яъни бармоғи учидаги чизиқлар зич инсонлар кўпроқ шимолий яримшарда яшовчилар экан. Ҳақиқатдан ҳам, Европа давлатлари бу каби спорт турларида доим муваффақият қозониб келишган. Акси, яъни бармоқ учидаги чизиқлар сийракроқлар яккакурш спорт турларида зафар қучиши кўпроқ кузатиларкан. Бу ўша психолог томонидан кўп кузатилиб, хусусан, жанубий ярим шарда яшовчи инсонлар спортнинг бокс, каратэ, таэквондо, кураш, дзюдо турларида доимо ғалаба қозониши келишган.


Демак, Ўзбекистон спортчилари ҳам кўпроқ яккакураш турларида зафар қучишига ишонаман. Дзюдода японларга бас келишимиз қийин. Лекин оғир атлетика, бокс турида нафақат қитъанинг, балки жаҳоннинг энг етакчи мамлакатига айланишимиз мумкин.


Оғир атлетика, ҳозирча, асосан оғир вазнларда ютуқларга эришаётган бўлсакда, лекин енгил вазнларда ҳам умид ортиб бормоқда. Айнан ёшлардан бу тоифада супачага чиқувчи спортчиларимиз борган сари кучайиб, қитъада тенгсиз бўлиб боришмоқда.


* * *


Ўктам Қўлдошев:


– Белбоғли кураш, шахмат мусобақаларида, индивидуал бўлган бокс, дзюдо бўйича яхши имкониятларга эгамиз.


* * *


Довуд Гази Бенли, Туркия:


– Ўзбек спорти бокс, кураш, таэквандо, бадиий гимнастика каби йўналишларда ўзини кўрсата олади.


* * *


Мурод Набихонов, Музаффархўжа Ҳошимов, Муҳсин Абдумалик, Зафар Ёқубов, Акмал Ботиров, Ҳамза Тошовлар фикрича:


– Шахмат ва бокс бўйича пешқадаммиз.


* * *


Отабек Қўшбоқов:


– Ногиронлар спортининг барча турлари бўйича.


* * *


Дилшоджон Абдувоҳидов, Абдулҳамид Салоҳиддин, Шоҳинур Мирзаев, Ифтихор Ихтиёр ўғли:


– Якка курашли спорт турларида. Мисол учун бокс. Чунки ўзбекларда бирлашиш йўқ. Бу спортга ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Жамоавий спортда, мисол учун футболда бизникилар узоққа бора олмайди ҳали бери. Чунки ўзим бўлай дейиш кучли бизда.


* * *


Ҳусан Сувонов, Элёр Жамилов, Ҳусниддин Бердиев жуда ўхшаш фикрлар билдиришган:


– Миллий ёки яккакураш. Чунки бизда спортнинг яккалик турлари ривожланган ва бизни ҳудудда вужудга келган агар ягона бўлмаса, кам сонли спорт турларидан. Атамалари хам ўзбекча чала, ёнбош, ҳалол каби.


* * *


Аюбхон Каримов:


– Агар тестостеронимиз юқорилигини ҳисобга олсак, каноэ ва байдаркадан жаҳон чемпиони бўлишимиз мумкин


* * *


Шуҳрат Валиев:


– Қайси спорт турилигининг фарқи йўқ ютиб келганда 200 минг доллар, уй, машина берилса, ҳамма спорт туридан етакчи бўлади. Фақат шароит ва саралашда ҳалоллик бўлиши керак.


* * *


Шоҳрух Ниёзов, Азизбек Мадраҳимов:


– Спортчиларимиз асосан яккакурашларда кучли.


* * *


Баҳодир Суяров:


– Бокс бўйича АИБА рейтингида биринчи ўринда. Профессионал боксда ҳам илгарилаш бўлаяпти, 2-3 йилда анча рейтингда билинади. Ўзбек миллий курашида ҳам биринчи. Шахмат ҳам ривожланаяпти, дунё бўйича Ўзбекистоннинг ўз ўрни бор. Дзюдо, самбо, муайтай, таэквонда бўйича ҳам алоҳида ўрни бор. ММА бўйича энди илк қадамлар бошланди, бу спорт тури бўйича ҳам яқин келажакда чемпионлар чиқади. Оғир атлетикада спортчиларимиз анча юқори ўринда туради.


* * *


Алишер Раҳимов:


– Дарахт кесиш бўйича.


* * *


Маҳмуд Қодиров:


– Ош тайёрлаш ва ейиш бўйича.


* * *


Олимжон Имомов:


– Шифокорларни калтаклаш спортида.


* * *


Дилором Даврон Қизи:


– Ёлғон гапиришда.


* * *


Алишер Бек:


– Ош чемпионатида.


* * *


Бурҳон Деҳқонбоев:


– Қарсак чалиш бўйича.


* * *


Давронбек Ҳожи:


– Қайси спорт турилигини билмайману, лекин радар ўрнатиш ва фирибгарлик бўйича етакчи ўринга чиқиши аниқ.


* * *


Комил Жумаев, Жавлонбек Бойматов:


– Футбол бўйича ногиронлар терма жамоамиз. Улар имконияти чекланган бўлсада, жаҳон чемпионатида машҳур давлатлар терма жамоаларини доғда қолдирмоқда.


* * *


Комилжон Раҳимжонов:


– Футболга яхшироқ эьтибор берилса, албатта чемпион бўламиз. Худо хоҳласа!


* * *


Ғуломжон Икромов:


– Қиличбозлик. Чунки мактаби жаҳон стандартида жиҳозланган.


* * *


Илҳом Умаров:


– Тош кўтариш


* * *


Сайёра Турсунова:


– Ҳамма яккакураш, ўзи учун ҳаракат қилади, деб фикр билдиряпти. Жияним коллежни битираётганида юнон-рум кураши бўйича майдонга чиқди. У пайтда уч давра ўйналар эди. Иккитасини ўз кучи билан ютган, биттаси паркур қилиниб дуранг бўлган ва 2-1 деб эълон қилинган. Буни ўша йиллар “Спорт” каналидан ҳам кўрсатган. Лекин кейин, буни алоҳида чақириб, нотўғри ҳисоблабмиз, деб рақибини ғолиб сифатида эълон қилишган. Чунки у ютуқ институтга тўғридан-тўғри йулланма эди. Жуда кўп тиришқоқ, кучли, ҳақиқатан ютуқларга эришоладиган спортчилар шу бошланғич йўлларда ноҳакликлар бўлиши билан ўзига ишончи йўқолади.


* * *


Нозима Ризаева:


– Бокс буйича, сабаби бугунги кунгача ўндан ортиқ боксчининг юқори натижаси бор. Шахмат бўйича эса бор йўғи тўрт киши, адашмасам.


* * *


Дармон Ибрагимов:


– Етакчи бўлиши қийинов, лекин етакчилардан бири бўлиши мумкин бўлган спорт турлари бор. Булар – олимпия спорт турларидан бокс ва дзюдо, ноолимпия спорт турларидан кикбоксинг.


* * *


Отабек Эшмаматов:


– Фақат курашда. Чунки бу спорт турининг ватани — Ўзбекистон. Бокс, дзюдо, самбо кабиларда ҳам етакчи бўлишимиз мумкин.


* * *


Нажжар Ватид:


– Марказий Осиё нисбатан иссиқ ва чўлли зона бўлгани учун бизда от спорти ривожланиши мумкин. Қолаверса, от бизлар учун бегона эмас, пойга, кўпкари ўйинларимиз бор. Фақат муаммо шундаки, ўша ўйинлар дунё миқёсида юқори ўринга чиқмагани. Фақат Марказий Осиё давлатлари орасида оммабоп.


WNG - World Nomad Games номи остида ўйнатилиши бундан мустасно. Демоқчи бўлганим, ўзимизнинг улоқчи-отчопарларимизни замонавий от спорт турларига ўргатишимиз керак.


* * *


Шербек Шукур:


– Бокс. Чунки ҳеч қайси амалдор латта боласини ёки жияни калтак ейишни хоҳлаб терма жамоага тиқиштирмайди. Иккинчиси шахмат, шахматни эса бойнинг боласи ўйнамайди


* * *


Мақсуд Холматов, Фозил Фарҳод:


– Индувидал спорт турларининг барчасида, айниқса бокс ва кураш турларида сўзсиз ғолибликни қўлдан бермаслигимиз мумкин. Лекин жамоавий ўйинларда имконимиз йўқ.


* * *


Муҳсин Шаробиддинов:


– Фақат яккакурашда. Жамоавий турларда ҳеч қачон чемпион бўла олмасак керак. Чунки тарқоқ ва қўрқоқмиз. Маҳаллада пул йиғиб, бирор нарса қиладиган булсак бир иккитаси фаоллик кўрсатади. Қолганлари қўшилгиси келмайди ёки келишиб қўйилган ишнинг ҳам пачавасини чикаради. Ота-оналар мажлисигаям, маҳалла йиғинигаям, сайловда қатнашишгаям пассивмиз. Боксдан олдиндалигимиз Аллоҳдандир, менимча.


Хулоса қилиб айтиш мумкинки, жамоавий спорт турлари бўйича натижаларга кўпчилик умид ҳам қилмай қўйган. Шу билан бирга яккакурашлар бўйича оптимистик қарашлар бор. Бу борада мутасаддилар янада чуқурроқ ўрганишлар олиб бориб, зарур қарорлар қабул қилишса арзийди.


Аброр Зоҳидов




Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Спорт
Кайфият фасли
0 987 11:23 | 02.10.2023