Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 910.15-14.77

  • EUR

    14 660.7740.1

  • RUB

    159.78-0.16

+21C

+21C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+21c

  • Hozir

    +21 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Shanba, 10-May

+21C

  • Hozir

    +21 C

  • Shanba, 10

    +21 +20

  • Yakshanba, 11

    +21 +20

  • Dushanba, 12

    +20 +20

  • Seshanba, 13

    +22 +20

  • Chorshanba, 14

    +22 +20

  • Payshanba, 15

    +24 +20

  • Juma, 16

    +29 +20

  • Shanba, 17

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Ҳиндистон ҳаво ҳужумлари сабаб 26 нафар покистонлик ҳалок бўлди – Reuters

Сиёсат
196 12:42 | 07.05.2025 12:42

Жорий йилнинг 22 апрелида Кашмирнинг Ҳиндистон назорати остидаги қисмида қуролли шахсларнинг сайёҳларга ҳужуми оқибатида 30 га яқин одам ҳалок бўлган эди.


Ҳиндистон томони ушбу ҳодисада Покистонни террорчи гуруҳларни қўллаб-қувватлашда айблади ва қўшни давлатга нисбатан қатор чораларни қўллай бошлади.


Ўз навбатида, Исломобод ушбу айбловларни рад этган. Бироқ ҳар икки давлат чегарага яқин ҳудудларига ҳарбий кучларини йиға бошлади.


Кескинликнинг 15-кунига келиб, яъни бугун тонгда Ҳиндистон мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, “Синдур” ҳарбий амалиёти доирасида” Покистондаги 9 та объектга ҳаво ҳужумлари амалга оширилди.


Баёнотда Ҳиндистонга қарши террорчилар инфратузилмасига зарба берилгани ва Покистоннинг биронта ҳарбий объекти нишонга олинмагани айтилади.


Аммо Покистон томони ҳаво ҳужумларидан тинч аҳоли жабр кўрганини маълум қилди.


Reuters агентлигининг ёзишича, Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучларининг Покистонга берган зарбалари натижасида ҳалок бўлганлар сони 26 кишига, жароҳатланганлар эса 46 кишига етган. Ҳиндистон ОАВси эса операцияда камида 12 террорчи ҳалок бўлгани ва 55 нафари яралангани ҳақида хабар тарқатган.


Айрим ОАВларининг ёзишича, икки мамлакат ўртасида уруш кечган 1971 йилдан буён илк марта Ҳиндистон Покистоннинг баҳсли бўлмаган (Кашмирдан ташқаридаги) ички ҳудудига зарба берган.


Покистон томони ҳам Ҳиндистондаги нишонларга жавоб ракета ҳужумларини уюштирди. Мамлакат бош вазири Ҳиндистоннинг зарбаларига “мамлакат тўлиқ куч билан жавоб беришга ҳақли” эканини таъкидлади.


Покистон ҳаво мудофааси, шу билан бирга, Ҳиндистоннинг 5 та самолётини, жумладан, иккита Rafale қирувчисини уриб туширганини маълум қилди.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид